АсосийЖамият

“Ўрикзор”да муштлашув юз берди

Одамлар бир-бирига нисбатан куч ишлатгани, темир жисм ва тошлар билан ҳужум қилгани аниқланган.

'“Ўрикзор”да муштлашув юз берди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги Ўрикзор бозорида бир гуруҳ эркаклар ўзаро муштлашди. Ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, воқеа “Юсуф Саккокий” маҳалласида жойлашган бозор ҳудудида содир бўлган. Дастлабки суриштирувларга кўра, ҳайдовчи ва фуқаролар ўртасида йўл ҳаракати жараёнида келиб чиққан тортишув ўзаро жанжалга айланиб кетган.

Текширув давомида томонлар бир-бирига нисбатан куч ишлатгани, воқеа жойида темир жисм ва тошлар қўллангани аниқланган. Айрим иштирокчилар тан жароҳати олгани маълум қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, барча иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади, дейилади расмий муносабатда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Малайзияда ўзбекистонлик қизларни шаҳвоний эксплуатация қилган гуруҳ фош бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:35

    Малайзияда ўзбекистонлик қизларни шаҳвоний эксплуатация қилган гуруҳ фош бўлди

    Тожикистонлик аёл мазкур уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилиб келган.

    'Тошкентда номаълум шахс фуқаролардан қурол харид қилиш бўйича йўл-йўриқ сўраб юргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:13

    'Бугун ўзгарувчан ҳаво бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:53

    Бугун ўзгарувчан ҳаво бўлади

    15 февраль куни ёғингарчиликсиз, туманли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

    'Бухорода машҳурлик учун одамни оёғидан осиб қўйишди'ning rasmi

    Жамият 14.02.2026 16:41

    Бухорода машҳурлик учун одамни оёғидан осиб қўйишди

    Пешку туманидаги ошхоналарнинг бирида Инстаграм учун саҳналаштирилган видеода фуқаро оёғидан осиб қўйилган, “қассоб” ролидаги шахс эса унинг атрофида пичоқ чархлаб тургани акс этган.

    'Пенсия жамғармаси пенсионерларни огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият 14.02.2026 15:45

    Пенсия жамғармаси пенсионерларни огоҳлантирди

    Фирибгарлар ўзларини банк ёки Пенсия жамғармаси ходими сифатида таништирмоқда.

    'Самарқандда ички аъзоларига қарийб 800 грамм опий яширган эр-хотин қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 14.02.2026 14:34

    Самарқандда ички аъзоларига қарийб 800 грамм опий яширган эр-хотин қўлга тушди

    Сканер орқали ўтказилган кўрикда аёлнинг ички аъзоларига 3 дона ўрам, эркакнинг ички аъзоларига эса 4 дона ўрам яширилгани аниқланган.