Бугун, 13 февраль куни соат 08:45 да Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида кучли ёмғирлар натижасида “Равот” маҳалла ва “Нонасангил” қишлоғидан оқиб ўтувчи сойларда сел оқими юз берди.
Селнинг оқими автомобиль йўллари устидан ҳам кечган.
Ҳозирча талафотлар аниқланмаган. Аввалроқ, Наманган вилоятининг Поп тумани “Қамчиқ” довонида ҳам қор кўчкилари содир бўлган эди.






