АсосийЖамият

Умранияда яна бир ўзбекистонлик аёл бўлакланган ҳолда ўлдирилгани айтилмоқда

Дурдона Ҳакимова иши доирасида иккинчи қурбон — 32 ёшли Сайёра Эргашалиева аниқланган.

'Умранияда яна бир ўзбекистонлик аёл бўлакланган ҳолда ўлдирилгани айтилмоқда'ning rasmi

Ҳозирча бу маълумотлар расмий идоралар томонидан тасдиқланмаган.

Туркия оммавий ахборот воситаларида ёзилишича, Истанбулнинг Умрания туманида яшаган аёллар иши юзасидан олиб борилаётган тергов чоғида яна бир қотиллик излари очилган. Гап 23 январдан бери бедарак деб рўйхатга олинган 32 ёшли Сайёра Эргашалиева ҳақида кетмоқда.

Терговчилар хавфсизлик камералари ёзувларини қайта кўриб чиққан. Кадрларда гумонланувчиларнинг хонадондан қора қоплар ва оқ жомадон олиб чиққанини, уни Шишли туманидаги чиқинди қутисига ташлаб кетгани акс этгани айтилмоқда. Тергов версиясига кўра, аввал Сайёра Эргашалиева, кейин эса Дурдона Ҳакимова ўлдирилган бўлиши мумкин.

Маҳаллий нашрлар гумонланувчилар сўроқда Сайёра Эргашалиевани пичоқлаб ўлдиргани ва жасадни бўлаклаб, турли чиқиндихоналарга ташлаганини тан олганини ёзмоқда. Бироқ бу маълумотлар ҳозирча расмий суд қарорлари билан тасдиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, 24 январ куни Истанбулнинг Шишли туманидаги чиқинди контейнеридан бошсиз аёл жасади топилганди. Кейинчалик у Ўзбекистон фуқароси Дурдона Ҳакимова экани маълум қилинди. Ушбу воқеа Анқара ва Истанбулда норозилик намойишларига сабаб бўлган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Қамчиқ” ва Чимёнда қор кўчкилари кузатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:45

    “Қамчиқ” ва Чимёнда қор кўчкилари кузатилди

    12 февраль куни кечки соатларда Наманган вилояти ҳамда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчкилари содир бўлди.

    'Андижон, Тошкент ва бошқа ҳудудларда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:24

    Андижон, Тошкент ва бошқа ҳудудларда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

    Бир неча ҳудудда гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.

    'Андижонда 2026 йилда 489,5 минг иш ўрни ва 798 млн долларлик лойиҳалар ишга туширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:36

    Андижонда 2026 йилда 489,5 минг иш ўрни ва 798 млн долларлик лойиҳалар ишга туширилади

    Вилоятда хорижий инвестициялар 3,5 миллиард долларга етказилади, камбағаллик даражаси 2,4 фоизга туширилиши режалаштирилмоқда.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:31

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    “Ўзгидромет” 13 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Истанбулдаги қотилликдан кейин яна бир ўзбекистонлик аёл бедарак йўқолди'ning rasmi

    Жамият 12.02.2026 16:17

    Истанбулдаги қотилликдан кейин яна бир ўзбекистонлик аёл бедарак йўқолди

    Марҳума Дурдона Ҳакимова билан бир уйда яшаган 32 ёшли аёл қотиллик содир бўлган кундан буён топилмаяпти.

    'Зангиота ва Андижонда дала ҳовлида ташкил этилган нарколаборатория фош қилинди'ning rasmi

    Жамият 12.02.2026 14:48

    Зангиота ва Андижонда дала ҳовлида ташкил этилган нарколаборатория фош қилинди

    Тезкор тадбирлар давомида 26 кг “мефедрон” ҳамда қарийб 1,5 тонна прекурсор ва кимёвий моддалар мусодара қилинди.