Uzbekistan Airports ахборот хизматининг маълум қилишича, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Мале—Тошкент йўналишидаги HY3526 рейси экипажи Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнишга қарор қилган. Шунингдек, Остона—Тошкент йўналишидаги HY722 рейси ҳам Самарқанд аэропортига йўналтирилган.
China Southern Аирлинесънинг Пекин—Тошкент йўналишидаги CSN6027 рейси эса Бишкекдаги муқобил аэродромга қўниш учун йўл олган.
Аввалроқ “Ўзгидромет” 10—13 февраль кунлари мамлакат ҳудудига нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида огоҳлантирганди. Прогнозларга кўра, ҳудудларнинг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шимолий вилоятларда эса ёғингарчилик қорга айланиши мумкин.






