АсосийЖамият

Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 124-ўринни эгаллади

“Transparency International”нинг 2025 йилги рейтингида Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан уч поғона пастлади.

'Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 124-ўринни эгаллади'ning rasmi

“Transparency International” халқаро нодавлат ташкилоти томонидан эълон қилинган Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2025 йилги натижаларига кўра, Ўзбекистон 182 та давлат орасида 124-ўринни эгаллади. Мамлакат 100 баллик тизимда 31 балл тўплади, бу ўтган йилги кўрсаткичдан бир баллга кам.

Ҳисоботда қайд этилишича, дунё бўйича коррупция даражаси ўсишда давом этмоқда. 2025 йилда ўртача жаҳон кўрсаткичи 42 баллни ташкил этиб, сўнгги ўн йилдан ортиқ даврдаги энг паст натижа сифатида қайд этилган. Рейтингда Дания 89 балл билан етакчиликни сақлаб қолган, ундан кейинги ўринларни Финляндия ва Сингапур эгаллаган.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон 96-ўрин, Қирғизистон 142-ўрин, Тожикистон 166-ўрин, Туркманистон 167-ўрин ва Афғонистон 169-ўриндан жой олган. Ўзбекистон эса 2023–2024 йилларда ушбу рейтингда 121-ўринни эгаллаган эди.

    Бошқа янгиликлар