АсосийЖамият

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби янгиланади

1 мартдан бошлаб Россияда ҳудудий чекловлар жорий этилган тақдирда, иш берувчиларга хорижий фуқаролар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш ҳуқуқи берилиши режалаштирилмоқда.

'Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби янгиланади'ning rasmi

ТАСС танишиб чиққан ҳужжатга кўра, Россия Меҳнат кодексига киритилаётган тузатишлар хорижий ишчи кучини жалб этишни нафақат федерал, балки ҳудудий даражада чеклаш имконини ҳам назарда тутади. Эндиликда Россия Федерацияси субъектлари ҳокимияти томонидан қабул қилинадиган қарорлар ҳам мигрантлар билан меҳнат муносабатларини тугатиш учун асос бўлиши мумкин.

Қонун лойиҳасига илова қилинган тушунтириш материалларида қайд этилишича, 2025 йилда Москва вилояти, Краснодар ўлкаси, Новгород ва Нижний Новгород вилоятларида патент асосида ишлаётган хорижий фуқаролар меҳнатидан иқтисодиётнинг айрим тармоқларида фойдаланиш тақиқланган.

Шу пайтга қадар иш берувчилар ҳуқуқий ноаниқликка дуч келган: ҳудудий тақиқларга риоя қилмаслик 1 миллион рублгача жарима ёки фаолиятни тўхтатиб қўйишга олиб келиши мумкин эди, бироқ хорижий ходимни ишдан бўшатиш ноқонуний деб топилиши хавфи ҳам мавжуд бўлган.

Таклиф этилаётган ўзгаришлар мазкур ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этиш ҳамда меҳнат қонунчилигини миграция бандлигини ҳудудий тартибга солиш амалиётига мослаштиришга қаратилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қозоғистон ҳам Нипаҳ вируси сабаб чегараларда назоратни кучайтирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:28

    Қозоғистон ҳам Нипаҳ вируси сабаб чегараларда назоратни кучайтирди

    Жануби-Шарқий Осиёда эпидемиологик вазият мураккаблашгани фонида мамлакат барча ўтказиш пунктларида санитария назоратини кучайтирди.

    'Камбағаллик даражаси 2,8 фоизгача туширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:19

    Камбағаллик даражаси 2,8 фоизгача туширилади

    2026 йил Ўзбекистонда камбағаллик ва ишсизлик даражасини янада қисқартириш режалаштирилмоқда.

    'Тошкентдаги компютер клубида жанжал: 2 ўқувчи пичоқланди'ning rasmi

    Жамият 09.02.2026 14:59

    Тошкентдаги компютер клубида жанжал: 2 ўқувчи пичоқланди

    Олмазор туманида 19 ёшли йигит клубда салом бермагани сабабли икки нафар вояга етмаган ўқувчини пичоқлади. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    '“Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” экспозитсияси Барcо мукофотига сазовор бўлди'ning rasmi

    Жамият 09.02.2026 14:52

    “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” экспозитсияси Барcо мукофотига сазовор бўлди

    Ўзбекистондаги Ислом сивилизатсияси маркази “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” мултимедиавий экспозитсиясини амалга оширгани учун халқаро технологик компания Барcо томонидан нуфузли соҳавий мукофот билан тақдирланди.

    'Қишлоқ хўжалигида янги ерларни ўзлаштириш ва илм-фанни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдим этилди'ning rasmi

    Жамият 09.02.2026 14:28

    Қишлоқ хўжалигида янги ерларни ўзлаштириш ва илм-фанни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдим этилди

    Президент Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни қишлоқ хўжалигида янги ерларни ўзлаштириш, соҳада илм-фанни ривожлантириш ҳамда кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

    '“Қобилжон иши”: Москва Душанбе томонига тергов жараёни ҳақида ахборот берди'ning rasmi

    Жамият 09.02.2026 11:38

    “Қобилжон иши”: Москва Душанбе томонига тергов жараёни ҳақида ахборот берди

    Россия томони Москвада ҳалок бўлган 10 ёшли тожик бола Қобилжон Алиев иши бўйича тергов қандай кетаётгани ҳақида Тожикистон ҳукуматини хабардор қилди.