Жорий йилнинг 5 февраль куни қабул қилинган қонунга мувофиқ, темирйўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ҳамда ташиш хавфсизлиги талабларини бузган мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 10 баравари миқдорида жарима солиниши белгиланди.
Шунингдек, ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги бузилиши билан боғлиқ ҳодисалар ёки улар ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш ҳам мансабдор шахслар учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида жаримага сабаб бўлади.
Қонун билан, шунингдек, автомобиль транспортида тегишли ҳужжатларсиз йўловчи ташиш, йўл ҳақи тарифларини ошириш, тасдиқланган қатнов жадвалига амал қилмаслик ёки йўналиш схемасидан четга чиқиш учун БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима қўлланиши назарда тутилди.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.






