АсосийЖамият

Тошкентдаги айрим боғчалар карантинга олиндими?

Мазкур маълумотларга “Санепидқўмита”Тошкент шаҳар бошқармаси расмий изоҳ берди.

'Тошкентдаги айрим боғчалар карантинга олиндими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги айрим мактабгача таълим ташкилотларида карантин жорий этилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур маълумотларга “Санепидқўмита”Тошкент шаҳар бошқармаси расмий изоҳ берди.

Унда қайд этилишича, ҳозирда Тошкент шаҳрида карантин эълон қилинишига сабаб бўладиган хавфли юқумли касалликлар бўйича эпидемиологик вазият барқарор.

“Ижтимоий тармоқларда айтилаётган турли касалликлар (қизамиқ, менингит, гепатит, сил ва бошқалар) бўйича карантин эълон қилиниши заруратини келтириб чиқарадиган ҳолатлар мавжуд эмас. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳар йили қишки мавсумда грипп ва ЎРВИ билан касалланиш ҳолатлари аҳолида мавсумий равишда кўпаяди.

Шу сабабли таълим ташкилотларида болалар саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида эрталабки фильтр (саралаш) ишлари, тана ҳароратини ўлчаш, касаллик белгилари бор болаларни вақтинча ажратиш, ота-оналарга тавсиялар бериш каби профилактик чоралар олиб борилади. Айни шу фильтр жараёнлари айрим фуқаролар томонидан  карантин сифатида нотўғри талқин қилинган”, дейилади баёнотда.

Қўмита бошқармаси фуқаролардан ижтимоий тармоқларда тарқалган тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслик, фақат расмий манбалар орқали бериладиган маълумотларга таянишни сўраган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда 17 ёшли ўсмир ўз танишини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:57

    Андижонда 17 ёшли ўсмир ўз танишини пичоқлаб ўлдирди

    Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов расмий изоҳ берди.

    'Аҳолини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичида сертификат берилмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:01

    Аҳолини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичида сертификат берилмайди

    Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, аҳолини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичида қатнашган фуқароларга сертификат берилмайди. Чунки…

    'Бухорода мансабдор фуқародан пора олаётганда қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:37

    Бухорода мансабдор фуқародан пора олаётганда қўлга тушди

    У Шофиркон туманида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг туман жамияти раиси сифатида фаолият юритиб келган.

    'Аёлларни Туркияга сотиб юбормоқчи бўлган гуруҳ аэропортда қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:44

    Аёлларни Туркияга сотиб юбормоқчи бўлган гуруҳ аэропортда қўлга тушди

    Улар Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан бўлган ижтимоий шароити оғир икки аёлни хорижга сотиб юбормоқчи бўлган.

    'Ангрендаги тўрт қаватли бинода ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:17

    Ангрендаги тўрт қаватли бинода ёнғин чиқди

    Ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлган.

    'АҚШда 11 ёшли ўзбекистонлик қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:26

    АҚШда 11 ёшли ўзбекистонлик қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди

    ОАВдаги хабарларга кўра, қиз йўлдан ўтаётганда мактаб автобуси уни уриб юборган.