АсосийЖамият

АҚШда 11 ёшли ўзбекистонлик қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди

ОАВдаги хабарларга кўра, қиз йўлдан ўтаётганда мактаб автобуси уни уриб юборган.

'АҚШда 11 ёшли ўзбекистонлик қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси Бруклинда ЙТҲ оқибатида 11 ёшли ўзбекистонлик Амира Аминова ҳалок бўлганини хабар қилди. ОАВдаги хабарларга кўра, қиз йўлдан ўтаётганда мактаб автобуси уни уриб юборган.

“Марҳум қизалоқнинг онасига, яқинлари ва барча қариндош-уруғларига ушбу оғир ва қайтиб тўлдириб бўлмас йўқотиш муносабати билан самимий ва чуқур таъзия билдирамиз. Бош консулхона боланинг онаси билан доимий алоқада бўлиб, шунингдек, Нью-Йорк шаҳридаги тегишли ваколатли идоралар билан ҳамкорлик қилмоқда”, дейилади Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси хабарида.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги дипломатик муассасалари марҳуманинг оиласига биринчи мурожаатданоқ ва тўлиқ ҳажмда зарур ёрдам кўрсатишга тайёр, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ангрендаги тўрт қаватли бинода ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:17

    Ангрендаги тўрт қаватли бинода ёнғин чиқди

    Ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлган.

    'Бугун ҳаво ҳарорати 12 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:22

    Бугун ҳаво ҳарорати 12 даражагача кўтарилади

    8 февраль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Внуководаги сохта чипталар схемаси фош бўлди'ning rasmi

    Жамият 07.02.2026 15:28

    Внуководаги сохта чипталар схемаси фош бўлди

    Сохта билет сотиб олиб жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

    'Хорижда вафот этганларнинг жасадини олиб келиш харажатларини давлат қоплаб беради'ning rasmi

    Жамият 07.02.2026 14:25

    Хорижда вафот этганларнинг жасадини олиб келиш харажатларини давлат қоплаб беради

    Энди жасадни олиб келиш харажатлари Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

    'Абдулла Авлонийнинг набираси АҚШдан қайтиб, Ўзбекистонда дарс беряпти'ning rasmi

    Жамият 07.02.2026 08:20

    Абдулла Авлонийнинг набираси АҚШдан қайтиб, Ўзбекистонда дарс беряпти

    “Олган билимим ва тўплаган тажрибаларим билан бўлишиш истагида яна она юртимга қайтдим”, - дейди Жамшид Авлоний.

    'Самарқандда ижарага олинган хонадонда “ҳужра” ташкил қилган шахс қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 07.02.2026 03:53

    Самарқандда ижарага олинган хонадонда “ҳужра” ташкил қилган шахс қўлга тушди

    Ушбу фуқаро “ҳужра”да ноқонуний диний таълим бериб келганлиги аниқланди.