Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, Даниил Эйбог шорт-трекнинг 500 метр масофасида, Медет Назаров эса тоғ чанғиси бўйича слалом ва гигант-слалом йўналишларида Олимпиада баҳсларида иштирок этади.
Шунингдек, фигурали учиш бўйича жуфтлик йўналишида йўлланма қўлга киритган Дмитрий Чигирёв ва Екатерина Гейниш мусобақада қатнашмайди. Дмитрий Чигирёв жароҳат сабаб Олимпиадага тайёр бўлишга улгурмаган. Шу боис Ўзбекистон делегацияси мусобақаларда тоғ чанғиси ва шорт-трек дастурларидагина иштирок этади.
Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинлари 6 февраль куни бошланиб, 22 февралга қадар давом этади. Очилиш маросими Тошкент вақти билан 7 февралга ўтар кечаси соат 00:00 да старт олади.






