АсосийЖамият

ИИВ 50 йилдан ошган “антиквар” автомобиллардан фойдаланиш қоидаларига аниқлик киритди

Ички ишлар вазирлиги 50 йилдан ошган, антиквар деб топилган автомобиллардан фойдаланиш тартибига изоҳ берди.

'ИИВ 50 йилдан ошган “антиквар” автомобиллардан фойдаланиш қоидаларига аниқлик киритди'ning rasmi

Аввалроқ Ўзбекистонда 1 февралдан бошлаб 50 йилдан ортиқ эксплуатация қилинган автомобиллардан фойдаланиш тақиқланиши ва бундай транспорт воситалари давлат рўйхатидан чиқарилиши ҳақида хабар берилганди. ИИВ МИБ маълумотига кўра, антиквар автомобиллар ушбу чекловдан мустасно ҳисобланади.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ вақт ўтган, асл ташқи кўриниши, конструктсияси ҳамда асосий агрегатлари сақланиб қолган автотранспорт воситалари антиквар автомобиль сифатида эътироф этилади.

Юридик шахсларга тегишли антиквар автомобиллар учун ANT серияли I, IA, ИЭ ёки IAE турдаги давлат рақам белгилари, жисмоний шахсларга тегишлилари учун эса ANT серияли III, IIIA, IIIE ёки IIIAE турдаги давлат рақамлари жорий этилади.

Бундай транспорт воситалари учун давлат рақам белгиларини олиш мақсадида фуқаролар ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимларига мурожаат қилиши лозим.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ёнғин хавфсизлиги бузилган бинолар вақтинча ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:06

    Тошкентда ёнғин хавфсизлиги бузилган бинолар вақтинча ёпилди

    5 февраль куни пойтахтдаги одамлар кўп йиғиладиган масканларда ёнғин хавфсизлиги текширувлари ўтказилди.

    'Ҳиндистон конидаги портлаш оқибатида  камида 18 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:10

    'Наманганда хорижга ишга юборишни ваъда қилган икки шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:06

    Наманганда хорижга ишга юборишни ваъда қилган икки шахс ушланди

    Жанубий Корея ва Латвияга ишга жўнатиш баҳонасида фуқаролардан минглаб доллар олган консалтинг фирма ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    'Ўзбекистон Нипаҳ вируси сабаб Ҳиндистондан ҳайвонлар импортини вақтинча тақиқлади'ning rasmi

    Жамият 05.02.2026 14:45

    Ўзбекистон Нипаҳ вируси сабаб Ҳиндистондан ҳайвонлар импортини вақтинча тақиқлади

    Нипаҳ вируси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик хавф сабаб Ўзбекистон Ҳиндистон Республикасидан тирик ҳайвонлар ва қушларни олиб киришни вақтинча тақиқлади.

    'Ўзбекистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

    Жамият 05.02.2026 14:24

    Ўзбекистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

    2026 йил 5 февраль куни Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

    'Ўзбекистонда 2025 йилда тез ёрдам хизматига 3,2 мингдан ортиқ ёлғон чақириқ келиб тушди'ning rasmi

    Жамият 05.02.2026 14:06

    Ўзбекистонда 2025 йилда тез ёрдам хизматига 3,2 мингдан ортиқ ёлғон чақириқ келиб тушди

    2025 йилда Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизматига келиб тушган ёлғон чақириқлар сони 3 минг 244 тани ташкил этди.