АсосийБу қизиқ

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланади

“Ўзгидромет” 6 февраль куни республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилинди.

'Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланади'ning rasmi

6 февраль куни Ўзбекистон вилоятларида ёғингарчилик, туман ва айрим жойларда кучли шамол кузатилади. Бу ҳақда “Ўзгидромет”хабар берди.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади. Шамол ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +3...+5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -7...-12 даража совуқ, баъзи жойларда -14 даража совуққача, кундузи 0...-5 даража совуқ, баъзи жойларда -7 даража совуққача, Устюртда кечаси -15...-18 даража совуқ, кундузи -9...-12 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи +1...+6 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +1...+6 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +2...+7 даража совуқ бўлади.

5-9 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Покистонда фахрий доктор ва профессор бўлди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 02:18

    Шавкат Мирзиёев Покистонда фахрий доктор ва профессор бўлди

    Ушбу унвонлар Ўзбекистон етакчисининг ижтимоий-иқтисодий ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар, мамлакатни изчил модернизация қилиш, фан ва технологияларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик ҳамда академик алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун берилган.

    'Smithsonian Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини 2026 йилда дунёдаги ТОП-10 музей қаторига киритди'ning rasmi

    Бу қизиқ 05.02.2026 10:16

    Smithsonian Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини 2026 йилда дунёдаги ТОП-10 музей қаторига киритди

    Тошкентда барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Smithsonian Magazine — АҚШдаги Смитсон институтининг расмий нашри талқинига кўра, 2026 йилда дунёда энг катта қизиқиш билан кутилган 10 та музейдан бири сифатида эътироф этилди.

    'Биткоин нархи охирги ойлардаги энг паст даражага тушди'ning rasmi

    Бу қизиқ 05.02.2026 04:56

    Биткоин нархи охирги ойлардаги энг паст даражага тушди

    3 февраль куни кечқурун биткоин курси 2024 йил ноябридан бери илк бор кескин пасайишни қайд этди.

    '67 йил дарс берган ўқитувчи аёл Гиннесс рекордини ўрнатди'ning rasmi

    Бу қизиқ 04.02.2026 10:10

    67 йил дарс берган ўқитувчи аёл Гиннесс рекордини ўрнатди

    АҚШда яшовчи 90 ёшли инглиз тили ўқитувчиси Беверли Ҳаннетт-Прайс 67 йилдан ортиқ педагогик фаолияти билан Гиннесс рекордлар китобига киритилди.

    'Импортга дунё қанчалик қарам?'ning rasmi

    Бу қизиқ 04.02.2026 09:41

    Импортга дунё қанчалик қарам?

    Бугунги кунда айрим давлатлар иқтисодиёти ташқи бозорларсиз деярли яшай олмайди — айрим мамлакатларда импорт ҳажми ҳатто ЯИМдан ҳам ошган.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 04.02.2026 03:01

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    “Ўзгидромет” 4 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.