АсосийЖамият

Ўзбекистонда 2025 йилда тез ёрдам хизматига 3,2 мингдан ортиқ ёлғон чақириқ келиб тушди

2025 йилда Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизматига келиб тушган ёлғон чақириқлар сони 3 минг 244 тани ташкил этди.

'Ўзбекистонда 2025 йилда тез ёрдам хизматига 3,2 мингдан ортиқ ёлғон чақириқ келиб тушди'ning rasmi

Маълумотларга кўра, ёлғон чақириқлар сони олдинги йилга нисбатан 531 тага ошган. Энг кўп ёлғон мурожаат Қашқадарё вилоятида қайд этилган — 784 та. Кейинги ўринларда Сурхондарё вилояти (499 та), Фарғона вилояти (394 та) ва Самарқанд вилояти (337 та) жой олган. Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида — 48 та.

Сўнгги 8 йил ичида 103 хизмати шохобчалари сони 818 тадан 1 680 тага, тез тиббий ёрдам бригадалари эса 1 648 тадан 2 865 тага етказилган. Шунингдек, чақириқларга етиб бориш вақти ўртача 25–30 дақиқадан 10–15 дақиқагача қисқартирилган.

2025 йил давомида тез тиббий ёрдам хизматига жами 14 миллион 299 минг 948 та мурожаат келиб тушган. Шулардан 10 миллион 218 минг 037 таси шошилинч ҳолатлар, 3 миллион 856 минг 901 таси сурункали касалликлар, 100 минг 453 таси эса туғруқ билан боғлиқ чақириқлар ҳиссасига тўғри келган.

    Бошқа янгиликлар