Маълум қилинишича, бугун кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.
Айрим жойларда эса шамол 20–22 м/с гача етиб, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. Тошкент шаҳрида шамол тезлиги 12–14 м/с гача кучайиши прогноз қилинмоқда.
Аввалроқ Ўзгидромет 5–9 февраль кунлари кутилган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республика тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжудлигини маълум қилган эди.






