АсосийДунё

Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

5 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасидаҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё вилоятида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларидаҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

3 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нигерияда қуролли ҳужум оқибатида қарийб 200 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 04.02.2026 17:26

    Нигерияда қуролли ҳужум оқибатида қарийб 200 киши ҳалок бўлди

    Нигериянинг шимолий-марказий қисмидаги Квара штатида қуролли шахслар уюштирган ҳужум оқибатида ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди.

    'Каддафийнинг ўғли Ливияда ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 04.02.2026 05:09

    Каддафийнинг ўғли Ливияда ҳалок бўлди

    Араб оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, воқеа Ғарбий Ливияда, Зинтан шаҳри яқинида жойлашган қароргоҳ ҳудудида содир бўлган.

    'Пезешкиён АҚШ билан музокараларни бошлашга топшириқ берди'ning rasmi

    Дунё 04.02.2026 04:36

    Пезешкиён АҚШ билан музокараларни бошлашга топшириқ берди

    Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён АҚШ билан эҳтимолий музокараларга тайёргарлик ишлари бошланганини маълум қилди.

    'Россия Украинага 2026 йилдаги энг йирик ракета ҳужумини амалга оширди'ning rasmi

    Дунё 03.02.2026 11:27

    Россия Украинага 2026 йилдаги энг йирик ракета ҳужумини амалга оширди

    Зарбалар “энергетик сулҳ” тугаганидан сўнг берилган.

    'Россияда 9-синф ўқувчиси мактабда ўқ узди'ning rasmi

    Дунё 03.02.2026 10:24

    Россияда 9-синф ўқувчиси мактабда ўқ узди

    Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

    'Россияда 13 ёшли бола ҳаммомда телефон ишлатиб ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 03.02.2026 06:50

    Россияда 13 ёшли бола ҳаммомда телефон ишлатиб ҳалок бўлди

    Электр хавфсизлиги қоидалари яна бир бор ҳаёт эвазига эсга солинди.