АсосийДунё

Пезешкиён АҚШ билан музокараларни бошлашга топшириқ берди

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён АҚШ билан эҳтимолий музокараларга тайёргарлик ишлари бошланганини маълум қилди.

'Пезешкиён АҚШ билан музокараларни бошлашга топшириқ берди'ning rasmi

Бу ҳақда у ўзининг X (Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Президентнинг билдиришича, у ташқи сиёсат учун масъул расмийларга Вашингтоннинг музокаралар бўйича таклифига жавоб тайёрлашни топширган. Пезешкиёнга кўра, музокаралар адолатли ва холис” бўлиши, шунингдек, Эрон учун муҳим бўлган тамойиллар — қадр-қиммат, донолик ва миллий манфаатлар асосида олиб борилиши лозим.

У ҳар қандай мулоқот Эроннинг миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда қурилиши шартлигини таъкидлаб, босим, таҳдид ва “асоссиз талаблар” мавжуд бўлган шароитда музокаралар ўтказилиши мумкин эмаслигини билдирган.

Шу билан бирга, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бағаийнинг айтишича, Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги эҳтимолий музокаралар яқин кунларда Туркияда бўлиб ўтиши мумкин. Унинг таъкидлашича, Эрон учун асосий масалалардан бири — АҚШ ва Ғарб давлатлари томонидан жорий қилинган санкцияларни бекор қилиш ҳисобланади.

Маълум қилинишича, бундан олдин АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон томон Abraham Lincoln авианосеци бошчилигида ҳарбий флот юборилганини эълон қилган. У Эронни ядровий қуролдан воз кечиб, “адолатли ва тенг ҳуқуқли” келишув тузишга чақирган ҳамда акс ҳолда ҳарбий зарбалар кучайтирилиши мумкинлигини айтган.

Бунга жавобан, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ таҳдидларини давом эттирар экан, мамлакат тўғридан тўғри музокараларга киришмаслигини маълум қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Каддафийнинг ўғли Ливияда ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:09

    Каддафийнинг ўғли Ливияда ҳалок бўлди

    Араб оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, воқеа Ғарбий Ливияда, Зинтан шаҳри яқинида жойлашган қароргоҳ ҳудудида содир бўлган.

    'Россия Украинага 2026 йилдаги энг йирик ракета ҳужумини амалга оширди'ning rasmi

    Дунё 03.02.2026 11:27

    Россия Украинага 2026 йилдаги энг йирик ракета ҳужумини амалга оширди

    Зарбалар “энергетик сулҳ” тугаганидан сўнг берилган.

    'Россияда 9-синф ўқувчиси мактабда ўқ узди'ning rasmi

    Дунё 03.02.2026 10:24

    Россияда 9-синф ўқувчиси мактабда ўқ узди

    Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

    'Россияда 13 ёшли бола ҳаммомда телефон ишлатиб ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 03.02.2026 06:50

    Россияда 13 ёшли бола ҳаммомда телефон ишлатиб ҳалок бўлди

    Электр хавфсизлиги қоидалари яна бир бор ҳаёт эвазига эсга солинди.

    'Эрон ЕИ элчиларига огоҳлантириш юборди'ning rasmi

    Дунё 03.02.2026 05:03

    Эрон ЕИ элчиларига огоҳлантириш юборди

    Теҳрон Брюссел қарорини очиқ таҳдид деб баҳоламоқда.

    'АҚШда хитойлик ходимлар ҳибсга олиниши Пекин норозилигига сабаб бўлди'ning rasmi

    Дунё 02.02.2026 17:09

    АҚШда хитойлик ходимлар ҳибсга олиниши Пекин норозилигига сабаб бўлди

    Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШда хитой компаниялари ходимларининг асоссиз ҳибсга олиниши ва сўроқ қилинишига қарши кескин норозилик билдирди.