Айрим ижтимоий тармоқлар ҳамда турли интернет манбаларида ҳукумат ахборот тизимларидан шахсга доир маълумотлар ноқонуний равишда олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Солиқ қўмитаси шуни маълум қиладики, айни пайтда қўмита ахборот тизимларини киберҳужумлардан ҳимоя қилиш бўйича барча зарур чора-тадбирлар кўрилган.
Ҳозирда барча интерактив хизматлар ва ахборот тизимлари белгиланган тартибда барқарор ва узлуксиз фаолият кўрсатмоқда.






