АсосийЖамият

Мактаб директори зўравон ўқитувчини ишдан олиши мумкин

Болаларга нисбатан зўравонлик — қўпол қоидабузарлик сифатида баҳоланади.

'Мактаб директори зўравон ўқитувчини ишдан олиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонликка мутлақ муросасизлик сиёсати кучайтирилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан имзоланган янги буйруққа кўра, таълим муассасаларида болаларга зўравонлик қилган педагоглар ишдан бўшатилиши мумкин.

“Халқ таълим инфо” маълум қилишича, мазкур буйруқ “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Ҳужжат билан таълим муассасаларининг одоб-ахлоқ қоидалари, ички меҳнат тартиби ҳамда ходимлар лавозим йўриқномалари янгиланган таҳрирда тасдиқланган.

Буйруққа асосан, педагог ва бошқа ходимлар болаларга нисбатан зўравонлик содир этмаслик, шунингдек, зўравонликка учраган болалар ҳақида тегишли идораларни хабардор қилиш мажбуриятини олади. Бу талаблар меҳнат шартномаларига ҳам киритилган.

Қайд этилишича, болаларга нисбатан зўравонлик меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузиш сифатида баҳоланади ва бу ҳолат иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга асос бўлади.

Шунингдек, педагог нафақат ўқувчиларга, балки ҳамкасбларига нисбатан зўравонлик қилгани исботланса, мактаб директори ташаббуси билан ишдан бўшатилиши мумкин.

Бундан ташқари, ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига таълим муассасаларида болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш учун масъул шахсларни тайинлаш вазифаси юклатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жаҳолатга қарши фақат маърифат етарли эмас — Алишер Қодиров'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:34

    Жаҳолатга қарши фақат маърифат етарли эмас — Алишер Қодиров

    Интернет безорилиги учун жарима ва маъмурий қамоқ таклиф этилмоқда.

    'Тошкент-Чорвоқ йўлида тезлик пасайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:26

    Тошкент-Чорвоқ йўлида тезлик пасайтирилди

    Қарор ЙТҲлар сони ортиши билан изоҳланмоқда.

    'Ҳусанов ойнинг энг яхшиси бўлиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:39

    Ҳусанов ойнинг энг яхшиси бўлиши мумкин

    Ўзбек ҳимоячиси “Сити”да эътироф қилинди.

    'Самарқандда велосипедчи иштирокидаги ЙТҲ ўлим билан якунланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:19

    Самарқандда велосипедчи иштирокидаги ЙТҲ ўлим билан якунланди

    Тойлоқ туманида юк машинаси уриб юборган велосипедчини орқадан келаётган Damas босиб кетди. Оқибатда фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди.

    '“Борми оғриқ?” — Иқбол Салиевга халқ табобати билан ноқонуний шуғуллангани учун жазо тайинланди'ning rasmi

    Жамият 02.02.2026 16:36

    “Борми оғриқ?” — Иқбол Салиевга халқ табобати билан ноқонуний шуғуллангани учун жазо тайинланди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, табибда халқ табобати усулларини қўллаш орқали тиббий хизмат кўрсатиш лицензияси мавжуд эмас.

    '1 апрелдан коммунал ва ёқилғи хизматларида нақд пул бекор қилинади'ning rasmi

    Жамият 02.02.2026 15:37

    1 апрелдан коммунал ва ёқилғи хизматларида нақд пул бекор қилинади

    2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда бир қатор кундалик хизматлар учун фақат электрон тўлов шакллари амал қилади.