АсосийДунё

“Уйда ёлғиз” фильмида она образини яратган актриса Кэтрин О’Хара вафот этди

Маълум қилинишича, актриса 30 январь куни Лос-Анжелесдаги уйида қисқа давом этган касалликдан сўнг вафот этган.

'“Уйда ёлғиз” фильмида она образини яратган актриса Кэтрин О’Хара вафот этди'ning rasmi

Канада ҳамда АҚШ актрисаси, режиссёр ва сценарист Кэтрин О’Хара 71 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Variety нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, актриса 30 январь куни Лос-Анжелесдаги уйида қисқа давом этган касалликдан сўнг вафот этган.

Кэтрин О’Хара 1954 йил 4 март куни Торонто шаҳрида туғилган. У илк бор 1979 йилда Canada After Dark телекўрсатувида экранга чиққан. Фаолиятининг дастлабки йилларида асосан мультфильмларни овозлаштириш билан шуғулланган.

Актриса 1990 йилда суратга олинган «Ёлғиз уйда» ҳамда 1992 йилги "Ёлғиз уйда 2: Нью-Йоркда йўқолиб қолган" фильмлари орқали кенг танилган. У мазкур картиналарда Маколей Калкин ижро этган Кевин Маккалистернинг онаси образини гавдалантирган.

Шунингдек, у "Битлджус" фильми ва унинг 2024 йилда чиқарилган давомида Делия Дитц ролини ижро этган. Актрисанинг бошқа машҳур ишлари қаторида "After Hours", "Best in Show" фильмлари, шунингдек "Schitt’s Creek", "The Last of Us" ва "The Studio" сериаллари бор.

Қарийб 50 йиллик ижодий фаолияти давомида Кэтрин О’Хара икки марта "Эмми", "Олтин глобус" мукофоти ҳамда Киноактерлар гильдиясининг икки совринини қўлга киритган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадларини яна алмашди'ning rasmi

    Дунё 29.01.2026 15:34

    Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадларини яна алмашди

    Истанбул келишувлари доирасида навбатдаги гуманитар жараён амалга оширилди.

    'Мирзиёев Анқарада расмий кутиб олинди'ning rasmi

    Дунё 29.01.2026 14:59

    Мирзиёев Анқарада расмий кутиб олинди

    Туркия президенти қароргоҳида Ўзбекистон етакчисини тантанали маросим билан кутиб олишди.

    'АҚШда кучли қор бўрони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 73 кишига етди'ning rasmi

    Дунё 29.01.2026 12:38

    АҚШда кучли қор бўрони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 73 кишига етди

    Қишки бўрон АҚШ ҳудудининг катта қисмини қамраб олган, миллионлаб аҳоли фавқулодда шароитда қолмоқда.

    'Хитойда мафия оиласининг 11 нафар аъзоси қатл этилди'ning rasmi

    Дунё 29.01.2026 11:50

    Хитойда мафия оиласининг 11 нафар аъзоси қатл этилди

    Улар Жануби-Шарқий Осиёда фаолият юритган жиноий тўдалар, жумладан онлайн фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларда айбланган.

    'Қозоғистон Конституциясининг 80 фоиздан ортиғи қайта ёзилади'ning rasmi

    Дунё 29.01.2026 09:03

    Қозоғистон Конституциясининг 80 фоиздан ортиғи қайта ёзилади

    Қозоғистонда асосий қонунга киритилаётган ўзгартиришлар Конституция матнининг катта қисмини қамраб олади.

    'Испания 500 минг нафар муҳожирга вақтинчалик қонуний мақом беради'ning rasmi

    Дунё 29.01.2026 03:50

    Испания 500 минг нафар муҳожирга вақтинчалик қонуний мақом беради

    Испания ҳукумати мамлакат ҳудудида ноқонуний яшаб келаётган тахминан 500 минг нафар муҳожирга бир йил муддатга яшаш ва ишлаш ҳуқуқини беришини маълум қилди.