АсосийЖамият

ЎФА президенти ва вице-президентлари қайта сайланди

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конгрессида раҳбарият таркиби ўзгаришсиз қолди.

'ЎФА президенти ва вице-президентлари қайта сайланди'ning rasmi

29 январь куни Миллий футбол марказида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳисобот-сайлов конгресси бўлиб ўтди. Унда ассоциация президенти ҳамда вице-президентлари лавозимларига сайлов ўтказилди.

Сайлов натижаларига кўра, Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига қайта сайланди. Равшан Эрматов биринчи вице-президент, Одил Аҳмедов эса вице-президент сифатида ўз лавозимларини сақлаб қолди.

Конгресс доирасида, шунингдек, ЎФАнинг молиявий фаолияти бўйича аудиторлик ҳисоботи тасдиқланди ҳамда 2025 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Элдор Шомуродов йилнинг энг яхши футболчиси, Темур Кападзе эса йилнинг энг яхши мураббийси деб топилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Афғонистонликлар Ўзбекистонга жиҳод қилишга чақирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:51

    Афғонистонликлар Ўзбекистонга жиҳод қилишга чақирилди

    Толибонпараст мулла Шерали Ҳамад Қобулдаги дафн маросимида Марказий Осиё давлатларига қарши жиҳодга даъват этди.

    'Трамп: “Биз Эрон билан музокара ўтказяпмиз”'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:21

    Трамп: “Биз Эрон билан музокара ўтказяпмиз”

    АҚШ президенти сўнгги кунларда Эрон раҳбарияти билан алоқа ўрнатилганини ва музокаралар давом эттирилишини маълум қилди.

    'Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:12

    Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

    Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовнинг туғилган куни муносабати билан уни ёдга олди.

    'Бухорода ўзини дарёга ташлаган аёлни ИИБ ходими қутқариб қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:12

    'Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича яна дунёда биринчи ўринга чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:51

    Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича яна дунёда биринчи ўринга чиқди

    30 январь куни Тошкент шаҳри йирик мегаполислар орасида ҳаво ифлосланиши даражаси бўйича биринчи ўринни эгаллади.

    'Бугун Ислом Каримов таваллуд топган кун'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:07

    Бугун Ислом Каримов таваллуд топган кун

    Агар, Каримов тирик бўлганида бугун 88 ёшни қарши олар эди.