АсосийЖамият

Тошкентда чет эл фуқаросига носвой чекишни таклиф қилган шахс ушланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ортидан ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо берилди.

'Тошкентда чет эл фуқаросига носвой чекишни таклиф қилган шахс ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида чет эл фуқаросига носвой тамаки маҳсулотини чекишни таклиф қилган шахс аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 25 январь куни Чилонзор туманида жойлашган истироҳат боғларидан бирида 2006 йилда туғилган М.К. чет эл фуқаросига носвой таклиф қилган, шу билан бирга уятли сўзлар ишлатиб, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома тузилиб, материаллар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Колумбияда йўловчи самолёти ҳалокатга учради.'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:54

    Колумбияда йўловчи самолёти ҳалокатга учради.

    Ҳалокатга учраган самолёт бортида 15 нафар экипаж аъзоси ва йўловчи бўлган.

    'Ўзбекистонда университетга киришда B1 даражали сертификатга ҳам имтиёз берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:33

    Ўзбекистонда университетга киришда B1 даражали сертификатга ҳам имтиёз берилади

    Чет тили 1-фан сифатида белгиланган йўналишларга қабул қилиш тартибига ўзгартириш киритилди.

    'ФВВ Ўзбекистон фуқароларини  огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:09

    ФВВ Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини сумалаклар ва томдан тушиши мумкин бўлган муз бўлакларидан эҳтиёт бўлишга чақирди.

    '2025 йилда меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилган соҳалар маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:58

    2025 йилда меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилган соҳалар маълум қилинди

    Давлат меҳнат инспекцияси маълумотига кўра, йил бошидан буён қурилиш, таълим ва тиббиёт соҳаларида минглаб қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

    'Путин Сурия етакчисини ҳудудий яхлитликни тиклаётгани билан табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:44

    Путин Сурия етакчисини ҳудудий яхлитликни тиклаётгани билан табриклади

    Москвада ўтаётган Россия–Сурия учрашувида ўзаро ҳамкорлик ва ҳарбий масалалар муҳокама қилинмоқда.

    'Эрон Исроил фойдасига жосуслик қилган шахсни қатл этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:32

    Эрон Исроил фойдасига жосуслик қилган шахсни қатл этди

    Эронда Моссад разведка хизмати билан алоқада бўлганликда айбланган эркакка нисбатан ўлим жазоси ижро этилди.