АсосийЖамият

2025 йилда меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилган соҳалар маълум қилинди

Давлат меҳнат инспекцияси маълумотига кўра, йил бошидан буён қурилиш, таълим ва тиббиёт соҳаларида минглаб қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

'2025 йилда меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилган соҳалар маълум қилинди'ning rasmi

2025 йилда энг кўп меҳнат қонунчилиги бузилган соҳалар рейтингида қурилиш ташкилотлари етакчилик қилмоқда — 3 826 та ҳолат.

Ундан кейинги ўринларда мактаб ва мактабгача таълим муассасалари (3 041 та) ҳамда тиббиёт муассасалари (2 676 та) қайд этилган.

Давлат меҳнат инспекцияси маълумотига кўра, ушбу соҳаларда асосан иш ҳақининг ўз вақтида тўланмаслиги, меҳнат шартномасининг расмийлаштирилмаслиги, иш вақти ва дам олиш режимига риоя этилмаслиги ҳамда ноқонуний ишдан бўшатиш ҳолатлари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар