“Вечер с Владимиром Соловёвйм” кўрсатувида сўзга чиққан Миҳеев Россия минтақа давлатларини узоқ йиллар қўллаб-қувватлаб келгани, бироқ бу ҳолат уларнинг “ҳаддан ошишига” олиб келганини таъкидлади. Унинг айтишича, постсовет мамлакатлари бўйича сиёсат қайта кўриб чиқилиши лозим.
У Россия меҳнат миграцияси, молиявий ёрдам ва бошқа йўналишларда кўплаб муаммоларни ҳал қилиб бераётганини, бироқ барибир “қарздор” сифатида кўрилаётганидан норози бўлди. Миҳеев бу ҳолатни Украинадаги воқеалар билан қиёслаб, шунга ўхшаш хатолар такрорланмаслиги кераклигини билдирди.
Кўрсатув бошловчиси Владимир Соловёв ҳам ушбу фикрларни қўллаб-қувватлаб, Москва минтақа давлатларини “эркалатиб юборгани”ни айтди ва уларнинг “ўз ўрнини билиши” зарурлигини таъкидлади.
Аввалроқ Соловёв Марказий Осиёни Россиянинг стратегик ҳудуди сифатида атаб, Москва “миллий хавфсизликни таъминлаш” учун ушбу минтақада ҳам Украинадагига ўхшаш “махсус ҳарбий операция” ўтказиши мумкинлиги ҳақида баёнот берганди.






