Жорий йил 20 январдан мамлакатдаги криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида кенг кўламли тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.
Маълум қилинишича, 2 600 дан ортиқ тезкор тадбирлар давомида 18 та уюшган жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилиб, 51 та гуруҳ томонидан содир этилган жиноятлар бўйича қонуний чоралар кўрилган. Шунингдек, фуқаролар томонидан ноқонуний сақланаётган 104 та турли хил қурол, 987 дона ўқ-дори ҳамда 1,5 кг портловчи моддалар ашёвий далил сифатида олинган.
Бундан ташқари, 123 кг наркотик моддалар, шунингдек, 57 минг дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Қайд этилишича, мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.






