АсосийЖамият

Нипах вируси Ўзбекистонга таҳдид соладими?

Ҳиндистонга сафар режалаётган фуқароларга эҳтиёт чоралари тавсия этилди.

'Нипах вируси Ўзбекистонга таҳдид соладими?'ning rasmi

Санитария-эпидемиологик осойишталик қўмитаси расмийсига кўра, мамлакатда вазият барқарор. Ҳиндистонга сафар режалаётган фуқароларга эса эҳтиёт чоралари тавсия этилди.

Сўнгги кунларда Ҳиндистонда Нипах вируси билан боғлиқ хабарлар кенг муҳокама қилинмоқда. Шу муносабат билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонда ушбу вирус тарқалиш эҳтимоли жуда паст эканини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарор бўлиб, хавотирга ўрин йўқ. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам Нипах вируси глобал эпидемия ёки пандемияга олиб келиши эҳтимоли пастлигини билдирган.

Маълум қилинишича, Нипах вируси асосан кўршапалаклар ва чўчқалар орқали юқади, айрим ҳолларда эса одамдан одамга ҳам ўтиши мумкин. Вирусга қарши ҳозирча вакцина мавжуд эмас, даволаш симптоматик тарзда олиб борилади.

Шу билан бирга, Ҳиндистонга боришни режалаштираётган фуқароларга шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, меваларни яхшилаб ювиш ва текширилмаган сувни ичмаслик тавсия этилди. Айни пайтда Ўзбекистонда 54 та чегара пунктида эпидемиологик назорат кучайтирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Тошкент шаҳри қўриқлаш хизмати фаолияти билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:40

    Президент Тошкент шаҳри қўриқлаш хизмати фаолияти билан танишди

    Шавкат Мирзиёев 27 январь куни Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги қўриқлаш хизмати фаолияти кўздан кечирди.

    'Импичмент хавфи Трампни Гренландия масаласида орқага чекинишга мажбур қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:38

    Импичмент хавфи Трампни Гренландия масаласида орқага чекинишга мажбур қилди

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Гренландияни эгаллаб олиш бўйича кескин баёнотлари ва юзага келган сиёсий босим ортидан қарорини ўзгартирди.

    'Патрик Доргу жароҳат туфайли 10 ҳафта майдондан четланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:05

    Патрик Доргу жароҳат туфайли 10 ҳафта майдондан четланади

    “Манчестер Юнайтед” қанот ҳимоячиси Патрик Доргу сон орқа мушаги жароҳати сабаб 10 ҳафтага майдонга туша олмайди.

    'ТИВ ўринбосари Россия элчиси билан учрашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:53

    ТИВ ўринбосари Россия элчиси билан учрашди

    Улар Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

    '2025 йилда республика бўйича 64 нафар шахс гиёҳванд модда таъсирида жиноят қилган'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:08

    2025 йилда республика бўйича 64 нафар шахс гиёҳванд модда таъсирида жиноят қилган

    Ёшлар орасида гиёҳвандликка нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш мақсадида бир қатор вазирлик ва ташкилотларда раҳбарнинг алоҳида ўринбосари тайинланади.

    'Аҳоли гавжум жойларда дрон ёрдамида патруллик кузатуви йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:50

    Аҳоли гавжум жойларда дрон ёрдамида патруллик кузатуви йўлга қўйилади

    Шунингдек, туман ички ишлар тергов бўлимида материалларни кўриб чиқадиган терговга қадар текширув гуруҳлари тузилади.