АсосийЖамият

ТИВ ўринбосари Россия элчиси билан учрашди

Улар Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

'ТИВ ўринбосари Россия элчиси билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилди.

Унга кўра, учрашувда Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, миграция жараёнларида фуқароларнинг инсоний қадр-қимматини камситишнинг олдини олишга эътибор қаратилди.

Учрашувда Ўзбекистон бош консуллари, Россия дипломатик ваколатхонаси консуллик бўлими раҳбарлари ва миграция масалалари бўйича масъуллар иштирок этди.

Томонлар амалий ҳамкорликни кучайтириш, икки томонлама учрашувлар ва мунтазам консуллик маслаҳатлашувларини ўтказиш зарурлигини қайд этди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Импичмент хавфи Трампни Гренландия масаласида орқага чекинишга мажбур қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:38

    Импичмент хавфи Трампни Гренландия масаласида орқага чекинишга мажбур қилди

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Гренландияни эгаллаб олиш бўйича кескин баёнотлари ва юзага келган сиёсий босим ортидан қарорини ўзгартирди.

    'Патрик Доргу жароҳат туфайли 10 ҳафта майдондан четланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:05

    Патрик Доргу жароҳат туфайли 10 ҳафта майдондан четланади

    “Манчестер Юнайтед” қанот ҳимоячиси Патрик Доргу сон орқа мушаги жароҳати сабаб 10 ҳафтага майдонга туша олмайди.

    '2025 йилда республика бўйича 64 нафар шахс гиёҳванд модда таъсирида жиноят қилган'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:08

    2025 йилда республика бўйича 64 нафар шахс гиёҳванд модда таъсирида жиноят қилган

    Ёшлар орасида гиёҳвандликка нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш мақсадида бир қатор вазирлик ва ташкилотларда раҳбарнинг алоҳида ўринбосари тайинланади.

    'Аҳоли гавжум жойларда дрон ёрдамида патруллик кузатуви йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:50

    Аҳоли гавжум жойларда дрон ёрдамида патруллик кузатуви йўлга қўйилади

    Шунингдек, туман ички ишлар тергов бўлимида материалларни кўриб чиқадиган терговга қадар текширув гуруҳлари тузилади.

    '“Ўзбекнефтегаз” ва Давлат активлари агентлигида йирик коррупция фош қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:32

    “Ўзбекнефтегаз” ва Давлат активлари агентлигида йирик коррупция фош қилинди

    Давлат активларини бошқариш агентлигининг мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ аукционга чиқариб, уни атиги 120 миллиард сўмга сотиб юборгани аниқланди.

    'ИИВ собиқ амалдорлари 186 млрд сўмни ўзлаштириб юборган'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:17

    ИИВ собиқ амалдорлари 186 млрд сўмни ўзлаштириб юборган

    Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов қандай жиноятда айбланаётгани очиқланди