АсосийЖамият

Дубайда ўзбекистонликлар ўлимга ҳукм қилингани рад этилди

ТИВ darakchi.uz’нинг сўровига жавоб берди.

'Дубайда ўзбекистонликлар ўлимга ҳукм қилингани рад этилди'ning rasmi

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида 2025 йил апрель ойида содир бўлган жанжал юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. ОАВда тарқалган хабарларга кўра, 22 январь куни бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида Ўзбекистон фуқароларидан олти нафари ўлим жазосига, яна бир киши эса умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ушбу хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида darakchi.uz Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланди.  

“2025 йилнинг апрель ойида Амирлик ҳудудида оммавий муштлашувда иштирок этган 8 нафар Ўзбекистон фуқароларига жорий йилнинг 21 январь куни суд ҳукми билан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, бир нафар фуқарога 25 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган”, - деди ТИВ матбуот котиби. 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил апрель ойида Дубайдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида ўзбекистонликлардан иборат икки гуруҳ ўртасида қонли тўқнашув юз берган. Можаро оқибатида бир киши пичоқ зарбасидан вафот этган, яна бир шахс оғир тан жароҳати олиб комага тушган. Кейинчалик комадаги жабрланувчи ҳам вафот этиб, қурбонлар сони икки нафарга етган.

Тергов маълумотларига кўра, олдиндан келишмовчилиги бўлган икки гуруҳ аъзолари тасодифан учрашиб қолган. Қизил рангли Мерcедес автомобилидан тушган шахсга бир неча киши ҳужум қилиб, уни пичоқлаган, унинг шериги эса қочишга уринган, бироқ қўлга олиниб калтакланган. Дубай полиси воқеа жойини ўраб олиб, кузатув камералари ёзувлари ва гувоҳлар кўрсатмалари асосида гумонланувчиларни тез фурсатда аниқлаган ва меҳмонхоналардан бирида қўлга олган.

Кейинчалик ушбу иш доирасида жами 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олингани маълум қилинган эди. Дубай жиноят қидирув бошқармаси бундай ҳолатлар икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Шундан сўнг Ўзбекистон ТИВ фуқароларни хорижда мамлакат обрўсига путур етказувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирди. Мазкур воқеалардан кейин эса айрим ўзбекистонликларнинг БААга киришида муаммолар кузатилгани қайд этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда етакчиликни қўлга киритди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:25

    Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда етакчиликни қўлга киритди

    Рейтингда Ўзбекистоннинг муҳим устунликларидан бири сафарбарлик салоҳияти сифатида кўрсатилган.

    'Энди касаллик ва ҳомиладорликда нафақа сақланиб қолади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:03

    Энди касаллик ва ҳомиладорликда нафақа сақланиб қолади

    Нима учун Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси 62,5 млрд сўм нафақа тайинлади?

    'ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида жиноятчиликка қарши ўтказилган тезкор тадбирда 8 киши қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:28

    ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида жиноятчиликка қарши ўтказилган тезкор тадбирда 8 киши қўлга тушди

    Республиканинг 6 ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда наркотик ва психотроп дори савдоси билан шуғулланувчилардан тортиб, хонадонида қиморхона ташкил қилган “бизнесмен” ҳам қўлга олинди.

    '“Бундай муҳим тадбир 37 йилда биринчи марта ўтказиляпти” - Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:30

    “Бундай муҳим тадбир 37 йилда биринчи марта ўтказиляпти” - Президент

    Давлат раҳбари видеоселектор йиғилиши сўнгида барча юртдошларимизни рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақирди.

    'Энди 37 та “оғир” туманда баъзи турдаги кредитлар 12 фоиздан берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:17

    Энди 37 та “оғир” туманда баъзи турдаги кредитлар 12 фоиздан берилади

    Бу ҳақда Президент видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

    'Жиззахда алкотестер орқали ҳайдовчилардан пул ундириб келган ЙПХ ходими қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:54

    Жиззахда алкотестер орқали ҳайдовчилардан пул ундириб келган ЙПХ ходими қўлга олинди

    Тезкор тадбирлар жараёнида пора ўтказилган банк картаси эгаси Ғаллаорол тумани «Бахт» маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган шахс экани, у жарима майдонида ишлаши ҳамда ушбу ЙПХ инспектори билан алоқадорлиги аниқланган.