АсосийЖамият

Поп туманида ҳоким ёрдамчиси ва кадастр ходими пора билан ушланди

Наманган вилояти Поп туманида ер масалалари билан боғлиқ икки ҳолатда мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари аниқланиб, улар тезкор тадбирлар давомида фош этилди.

'Поп туманида ҳоким ёрдамчиси ва кадастр ходими пора билан ушланди'ning rasmi

Маълум қилинишича, туман ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси 1988 йилда туғилган фуқарога деҳқон хўжалиги учун 49 йилга ажратилган 30 сотих ер майдонини хусусий мулк сифатида расмийлаштириб бериш ва унинг 6 сотих қисмида қурилган уй-жой учун кадастр ҳужжатларини тайёрлатиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 1000 АҚШ долларини таниши орқали олган вақтида ушланган.

Яна бир ҳолатда эса Давлат кадастрлари палатасининг Поп туман филиали ходими давлат захирасидаги 10 сотих ер майдони ва унда қурилган уй-жойни фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 900 АҚШ доллари ва 4,8 миллион сўм олган вақтида қўлга олинди.

Ҳар икки ҳолат бўйича тегишли моддалар асосида жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар