АсосийЖамият

“Тахтақорача” довонида ҳаракат вақтинча чекланди

Бунга йўлнинг музлагани ва ҳавонинг кескин совиши сабаб бўлган.

'“Тахтақорача” довонида ҳаракат вақтинча чекланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 16 январь куни соат 21:30 дан бошлаб Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи “Тахтақорача” довонида ҳаракат вақтинчага чекланди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Хабарга кўра, туман ҳудудидан ўтувчи М-39 “Олмаота–Бишкек–Тошкент–Шаҳрисабз” автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довонида қор ёғингарчилиги кузатилгани ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида йўл қопламасининг юза қисми музлаб қолган. 

“Шулар инобатга олиниб, довон ҳудудида транспорт воситалари иштирокида автоҳалокатларнинг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Тахтақорача” довонининг “Ургут–Китоб” йўналиши бўйича транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди”, дейилади хабарда. 

Ҳайдовчилардан мазкур йўналишда ҳаракатланишда белгиланган чекловларга амал қилиш, муқобил йўллардан фойдаланиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш сўралган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Халқаро қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси Хорватияда ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:18

    Халқаро қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси Хорватияда ушланди

    Ушбу фуқаро фирибгарлик иши бўйича қидирувда бўлган.

    'Бугун республика бўйлаб қор ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:13

    Бугун республика бўйлаб қор ёғиши кутилмоқда

    17 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Андижонда “Шайтон” лақабли жиноий гуруҳ фош этилди'ning rasmi

    Жамият 16.01.2026 15:56

    Андижонда “Шайтон” лақабли жиноий гуруҳ фош этилди

    Фуқароларни қурол билан қўрқитиб, криптовалюта орқали катта миқдорда пул ундирган гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

    'Совуқлар сабаб энергетика тизими кучайтирилган иш режимига ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 16.01.2026 14:54

    'Taftish.uz иши: ИИВ терговдан янги тафсилотларни очиқлади'ning rasmi

    Жамият 16.01.2026 13:23

    Taftish.uz иши: ИИВ терговдан янги тафсилотларни очиқлади

    Ички ишлар вазирлиги Taftish.uz нашри ходимлари иши бўйича қўшимча маълумотларни эълон қилди.

    '“Афросиёб” поездлари чипталари 15 фоизга қимматлади'ning rasmi

    Жамият 16.01.2026 11:18

    “Афросиёб” поездлари чипталари 15 фоизга қимматлади

    1 февралдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари чипталари нархи 15 фоизга оширилди.