2 март куни содир бўлган ҳужум ҳақида “Semafor” мухбири Анхель Мартинес X ижтимоий тармоғида маълум қилди. Унга кўра, дрон зарбасидан сўнг Рас-Танурадаги нефтьни қайта ишлаш заводи фаолияти вақтинча тўхтатилган. “Bloomberg” манбалари ҳам ишлаб чиқариш жараёни бекор қилинганини тасдиқлаган. Айни пайтда вазият назорат остида экани айтилмоқда.
Saudi Aramco Саудия Арабистонининг миллий нефть компанияси бўлиб, дунёдаги энг йирик нефть ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. Компания мамлакат бюджети даромадларининг қарийб 80 фоизини таъминлайди. Унинг бош қароргоҳи Даҳрон шаҳрида жойлашган. “Forbes Global 2000” рейтингида компания жаҳондаги энг йирик корпорациялар орасида бешинчи ўринни эгаллаган.
Шунингдек, 2 мартга ўтар кечаси Эрон Ироқдаги НАТОнинг “Виктория” базасига ҳам ҳужум қилгани айтилмоқда. Маълумотларга кўра, Яқин Шарқдаги АҚШнинг 27 та базаси, Исроил мудофаа тузилмалари объектлари ҳам Эрон зарбаларига учраган.






