Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь ойида 589 647 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга чиққан. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,2 минг нафарга ёки 6,9 фоизга ошган.
Ҳисоботга кўра, энг кўп сафар Қирғиз Республикасига амалга оширилган — 232 174 нафар. Кейинги ўринларда Тожикистон (98 659 нафар), Қозоғистон (88 012 нафар) ва Саудия Арабистони (62 655 нафар) қайд этилган.
Шунингдек, ўзбекистонликлар Россия, Туркия, БАА, Таиланд, Хитой ва Мисрдавлатларига ҳам фаол сафар қилган.






