Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарига кўра, давлат раҳбари мактубда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирган.
Қайд этилишича, мактубда оғир йўқотиш муносабати билан самимий таъзия сўзлари етказилган.
Аввалроқ Президент Яқин Шарқдаги вазият муносабати билан минтақанинг қатор давлатлари халқларига ҳамдардлик билдирган эди.






