АсосийЖамият

Совуқлар сабаб энергетика тизими кучайтирилган иш режимига ўтказилди

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кутилмоқда.

'Совуқлар сабаб энергетика тизими кучайтирилган иш режимига ўтказилди'ning rasmi

Шу муносабат билан электр, иссиқлик ва газ таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида қатор тезкор чоралар кўрилмоқда.

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кутилаётгани сабаб ёқилғи-энергетика тизими кучайтирилган иш режимига ўтказилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, энергетика объектларида қўшимча техник кўриклар ўтказилиб, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш қувватлари совуқ об-ҳаво шароитига мослаштирилган. Масъул хизматлар туну кун иш олиб бормоқда ва эҳтимолий носозликларни тезкор бартараф этишга тайёр ҳолатга келтирилган.

Совуқ кунларда энергия ресурсларига талаб ортиши сабаб айрим ҳудудларда вақтинчалик техник чекловлар бўлиши мумкин. Шу билан бирга, аҳоли ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни барқарор энергия билан таъминлаш устувор вазифа бўлиб қолади.

Фуқаролардан электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланиш, иситиш ускуналаридан тежамкорлик билан фойдаланиш ҳамда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш сўралмоқда. Энергия таъминоти бўйича мурожаатлар учун электр энергияси юзасидан 1154, газ таъминоти бўйича эса 1104 ва 104 рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда “Шайтон” лақабли жиноий гуруҳ фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:56

    Андижонда “Шайтон” лақабли жиноий гуруҳ фош этилди

    Фуқароларни қурол билан қўрқитиб, криптовалюта орқали катта миқдорда пул ундирган гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

    'Taftish.uz иши: ИИВ терговдан янги тафсилотларни очиқлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:23

    Taftish.uz иши: ИИВ терговдан янги тафсилотларни очиқлади

    Ички ишлар вазирлиги Taftish.uz нашри ходимлари иши бўйича қўшимча маълумотларни эълон қилди.

    '“Афросиёб” поездлари чипталари 15 фоизга қимматлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:18

    “Афросиёб” поездлари чипталари 15 фоизга қимматлади

    1 февралдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари чипталари нархи 15 фоизга оширилди.

    'Доллар курси яна тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:14

    Доллар курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Наманганда 21 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:47

    Наманганда 21 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

    Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида мамлакатимизга контрабанда йўли билан олиб кирилган йирик миқдордаги наркотик воситалар қўлга олинди.

    'Вазирликларда энг кўп китоб ўқиган ходимлар пул мукофоти билан рағбатлантирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:58

    Вазирликларда энг кўп китоб ўқиган ходимлар пул мукофоти билан рағбатлантирилади

    Ўзбекистондаги барча вазирлик ва идораларда китобхонликни ошириш мақсадида энг кўп китоб ўқиган ходимга бир ойлик иш ҳақи миқдорида мукофот берилади.