Жорий йилнинг 9 январь куни Паяриқ туман судида 1986 йилда туғилган фуқаро МЖтК 59-2-моддаси 2-қисми билан айбланиб, маъмурий жавобгарликка тортилди, дея хабар бермоқда Nemalchi лойиҳаси.
Унда қайд этилишича, эркак 2025 йил 21 декабрь куни рафиқасини чой дамламагани ва китоб ўқиб ўтиргани учун урган. Жабрланувчи аёл Ҳалимов томонидан 12 йил давомида мунтазам калтакланиб, уч марта тишларини йўқотганини таъкидлади.
Суд Ҳалимовга 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади ва ҳар бир кун учун сақлаш харажатларини ундириш белгиланди.
Билдирилишича, агар бир йил ичида оилавий зўравонлик такрорланса, унга жиддийроқ жазо — жарима, мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари тайинланиши мумкин.






