АсосийЖамият

Ўзбекистонда болага отасининг исми фамилия сифатида берилиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Оила кодексига тегишли ўзгартишларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

'Ўзбекистонда болага отасининг исми фамилия сифатида берилиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистонда боланинг фамилияси сифатида отасининг исмини қўллашга рухсат берилиши мумкин. Буни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда маъқулланди.

Лойиҳага кўра, Оила кодексининг 69-моддасига қўшимча киритилиб, боланинг фамилияси ота-онасининг фамилиясига кўра ёки ота ёхуд она томонидан бобосининг исми билан бир қаторда, отасининг исми асосида ҳам белгиланиши мумкин бўлади.

Адлия вазири ўринбосари Нўмон Муҳаммадиевнинг таъкидлашича, амалдаги тартибдаги чекловлар қонун нормаларининг турлича талқин қилинишига ва фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Янги қонун лойиҳаси эса миллий анъаналарни инобатга олган ҳолда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган.

    Бошқа янгиликлар