АсосийСиёсат

Алишер Қодиров Соловёв баёнотларига муносабат билдирди

“Миллий тикланиш” партияси раҳбари россиялик телебошловчининг Марказий Осиёни Россиянинг “таъсир зонаси” сифатида талқин қилган чиқишларини кескин танқид қилди.

'Алишер Қодиров Соловёв баёнотларига муносабат билдирди'ning rasmi

Россиялик телебошловчи Владимир Соловёв “Solovyov Live” кўрсатувида Арманистон ва Марказий Осиёни Россиянинг “таъсир зоналари” деб атаб, ушбу ҳудудларнинг “йўқолиши” миллий хавфсизликка таҳдид солишини айтган. У, шу асосда, Россия таъсир доирасида деб ҳисобланган бошқа минтақаларда ҳам ҳарбий амалиётлар ўтказилиши мумкинлигини истисно этмаган.

Мазкур баёнотлар ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Уларга муносабат билдирган “Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров рус шовинистик чиқишлар янгилик эмаслигини, бундай провокацияларга совуққонлик билан ёндашиш лозимлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Россия ОАВларидаги бундай даъватлар икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик руҳига зид бўлиб, муносабатларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Қодиров Марказий Осиё хавфсизлик ва барқарорлик ҳудуди эканини, қондош давлатлар ҳар қандай тажовузга биргаликда жавоб беришга қодирлигини қайд этди.

“Соловёвнинг самарасиз чиқишлари унинг ожизлиги ва заифлигидан далолат беради, холос”, — дея хулоса қилди Алишер Қодиров.

    Бошқа янгиликлар