АсосийДунё

Эронда уч кунлик мотам эълон қилинди

Эрон президенти фуқароларни миллий қаршилик маршида қатнашишга ва зўравонликни қоралашга чақирди.

'Эронда уч кунлик мотам эълон қилинди'ning rasmi

Эрон ҳукумати 11 январь куни кўча намойишлари пайтида ҳалок бўлганлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди.

Расмийлар ҳуқуқ-тартибот ходимлари орасида 38 киши ҳалок бўлганини айтмоқда.

Эрон президенти фуқароларни миллий қаршилик маршида қатнашишга ва зўравонликни қоралашга чақирди.

Норозилик намойишлари 2025 йил декабрь ойи охирида миллий валютанинг қадрсизланиши ва нархларнинг тез ошиши сабаб бошланган.

Ҳозиргача камида 538 киши яраланган ва 10,6 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинган, интернет эса бир неча кунга ўчирилган.

    Бошқа янгиликлар