АсосийЖамият

Қорақалпоғистонда Тожикистондан олиб кирилган “опий”ни сотаётганлар қўлга тушди

Нукус ва Хўжайли туманларида 1 кгдан ортиқ “опий” мусодара қилинди.

'Қорақалпоғистонда Тожикистондан олиб кирилган “опий”ни сотаётганлар қўлга тушди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги тезкор ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган тезкор тадбир ўтказилди. 

Тадбир давомида Нукус шаҳрида 1972 йилда туғилган, муқаддам судланган маҳаллий фуқаро 9 грамм "опий" гиёҳвандлик воситасини Шуманай туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқарога 4 миллион сўм эвазига сотаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Текширув жараёнида мазкур шахснинг ёнидан қўшимча равишда яна 5 грамм "опий" моддаси ҳам ашёвий далил сифатида олинди.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, ушланган шахс ушбу гиёҳвандлик воситасини 1981 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган танишидан олган.

Хўжайли туманида давом эттирилган тезкор тадбирлар чоғида мазкур шахс 20 грамм "опий"ни 8 миллион сўм эвазига сотаётган пайтида қўлга олинди. Шунингдек, унинг ёнида бўлган сумкадан 1 килограмм 176 грамм "опий" гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, олиб қўйилди.

Маълум бўлишича, мусодара қилинган гиёҳвандлик воситалари Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан уч нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28-моддаси, 246-моддаси 2-қисми ҳамда 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Таъкидланишича, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бундай жиноятни содир этган шахслар 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетилаётган 1 млрд сўмлик дорилар чегарадан ўтолмади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:28

    Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетилаётган 1 млрд сўмлик дорилар чегарадан ўтолмади

    Тожикистонга ноқонуний тарзда олиб кетилаётган дори воситалари “Фарҳод” чегара постида қўлга тушди.

    'Хорижда вафот этган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш баҳонасида пул йиғаётганлар огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият 10.01.2026 14:38

    'Ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида маҳаллий ваколатлар ўзгарди'ning rasmi

    Жамият 10.01.2026 12:04

    Ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида маҳаллий ваколатлар ўзгарди

    Энди ногиронлиги бўлган шахсларга дахлдор баъзи дастурларни тасдиқлаш ваколати халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига юклатилади.

    '5 йил олдин “права” олганлар учун қайта имтиҳон бўладими?'ning rasmi

    Жамият 10.01.2026 11:12

    5 йил олдин “права” олганлар учун қайта имтиҳон бўладими?

    Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган ушбу саволга расмийлар жавоб берди.

    'Телеграмда пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳақорат қилган йигит қамалди'ning rasmi

    Жамият 10.01.2026 09:02

    'Тошкент вилоятидаги махсус боғчада болалар тарбиячи томонидан калтакланди'ning rasmi

    Жамият 10.01.2026 06:06

    Тошкент вилоятидаги махсус боғчада болалар тарбиячи томонидан калтакланди

    Ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги расмий маълумот берди.