АсосийЖамият

Ўзбекистонда 2025 йилда донорлар қанча қон топширгани очиқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги донорлик ҳолати ва мамлакатдаги қон захиралари бўйича маълумот берди.

'Ўзбекистонда 2025 йилда донорлар қанча қон топширгани очиқланди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда 2025 йил давомида 153 тонна сифатли донор қони тайёрланган. Ушбу кўрсаткич 2023 йилда 130,6 тонна, 2024 йилда эса 148 тоннани ташкил этган.

Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатда Республика қон қуйиш маркази, Тошкент шаҳар “Қон препаратлари” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси, 13 та ҳудудий ва 2 та республика тасарруфидаги қон қуйиш станцияси ҳамда 13 та қон қуйиш бўлими фаолият юритмоқда.

Республика қон қуйиш маркази директори Аълонур Саидовнинг таъкидлашича, ЖССТ тавсиясига кўра, ҳар 1000 нафар аҳолига камида 30 нафар донор тўғри келиши лозим. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич ҳозирча 10 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, ҳудудларга 13 та кўчма донорлик комплекси топширилган. Ўзбекистонда 18–60 ёшдаги, вазни 50 кг дан юқори бўлган фуқаролар йилига 4 мартагача донор бўлиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар