АсосийДунё

АҚШ 66 та халқаро ташкилотдан чиқмоқда

Дональд Трамп АҚШнинг ўнлаб халқаро тузилмалардаги аъзолигини тўхтатиш ҳақида меморандум имзолади.

'АҚШ 66 та халқаро ташкилотдан чиқмоқда'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг 66 та халқаро ташкилотдаги аъзолигини бекор қилишни назарда тутувчи меморандумни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй 7 январь куни Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур ташкилотларнинг 31 таси БМТ шафелигида фаолият юритади, яна 35 таси эса БМТга алоқадор бўлмаган тузилмалардир. Оқ уй баёнотига кўра, ушбу ташкилотлар “АҚШ манфаатларига мос келмайди”.

Рўйхатга Украина Илмий-технологик маркази, Венеция комиссияси, БМТ бош котибининг болаларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича махсус вакили офиси, БМТ Демократия жамғармаси каби тузилмалар ҳам киритилган.

Давлат котиби Марко Рубио баёнотида Трамп маъмурияти бу ташкилотларни “исрофгар, самарасиз, зарарли”, шунингдек, “АҚШ суверенитети ва фаровонлигига таҳдид солувчи” деб баҳолаганини таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ ва Исроилдан Эрон бўйича кескин баёнот'ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 17:45

    АҚШ ва Исроилдан Эрон бўйича кескин баёнот

    АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эрон атрофидаги кескин вазият фонида жамоатчилик эътиборини тортган баёнотлар билан чиқиш қилди.

    'Дубай ва Абу-Дабида йирик ҳужум бошланди'ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 11:15

    Дубай ва Абу-Дабида йирик ҳужум бошланди

    Ушбу мудҳиш воқеа ортидан 1 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди.

    'Хоманаий  қандай ўлим топгани очиқланди'ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 09:24

    Хоманаий қандай ўлим топгани очиқланди

    Эрон давлат телевидениеси эфирида у ҳақда “Эрон Ислом инқилоби раҳбари шаҳидликка эришди” деган ибора ишлатилди.

    'Ироқда Садр Хоманаийнинг вафоти муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 08:46

    Ироқда Садр Хоманаийнинг вафоти муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилди

    Ироқнинг нуфузли диний ва сиёсий етакчиси Муқтада ал-Садр Эрон Олий раҳбари Али Кҳаменеининг вафоти муносабати билан бутун ислом оламига ҳамдардлик билдирди ва мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.

    'Эрон Персия кўрфазини ёпди'ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 08:12

    Эрон Персия кўрфазини ёпди

    Бундан аввал Эрон ҳарбийлари Ормуз бўғози ёпилганини эълон қилганди.

    ''ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 04:19