АсосийДунё

Европа етакчилари Трампнинг Гренландия ҳақидаги баёнотларига жавобан Дания ва Гренландияни қўллаб-қувватлади

Европанинг йирик давлатлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландияни АҚШ таркибига қўшиб олиш ҳақидаги навбатдаги баёнотларидан сўнг Дания ва Гренландия томонида эканини эълон қилди.

'Европа етакчилари Трампнинг Гренландия ҳақидаги баёнотларига жавобан Дания ва Гренландияни қўллаб-қувватлади'ning rasmi

6 январь куни Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Полша, Испания ва Дания раҳбарлари қўшма баёнот билан чиқиб, Гренландия масаласида қарор фақат Дания ва Гренландия халқи томонидан қабул қилиниши мумкинлигини таъкидлади. Баёнотда “Гренландия унинг халқига тегишли” экани қайд этилган.

Польша бош вазири Дональд Туск НАТО аъзолари бир-бирига таҳдид солмаслиги ёки ҳужум қилмаслиги кераклигини айтиб, акс ҳолда альянс ичида жиддий инқироз юзага келишини билдирди. Нидерландия бош вазири Дик Схоф ҳам мамлакати ушбу позицияни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Аввалроқ Дональд Трамп Гренландияни АҚШ миллий хавфсизлиги учун зарур ҳудуд деб атаб, уни назорат қилиш учун куч ишлатиш эҳтимолини ҳам инкор этмаганди. Дания бош вазири Метте Фредериксен эса бундай ҳаракатлар НАТОнинг емирилишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Европа давлатлари ўз баёнотида Арктика хавфсизлиги НАТО доирасида, жумладан АҚШ билан ҳамкорликда таъминланиши кераклигини урғулаган. Гренландия бош вазири Енс-Фредерик Нилсен эса европалик етакчиларнинг бирдамлигини олқишлаб, Вашингтонни ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотга чақирган.

    Бошқа янгиликлар