АсосийЖамият

Хитойнинг энг йирик компаниялардан бири ўз кадрларини Ўзбекистонда тайёрлайдиган бўлди

Олмалиқ давлат техника институти ҳамда Хитойнинг кончилик ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасидаги дунёнинг энг йирик компанияларидан бири бўлган "CONCH Cement" ўртасида стратегик шериклик ва ҳамкорлик бўйича битим имзоланди.

'Хитойнинг энг йирик компаниялардан бири ўз кадрларини Ўзбекистонда тайёрлайдиган бўлди'ning rasmi

Мазкур битимда ишлаб чиқариш, таълим ва илмий-тадқиқот соҳасида тажриба алмашиш, кон электромеханикаси йўналишида янги истиқболли қўшма лойиҳаларни бажариш ва инновацион технологияларни таълим жараёнига хитойлик олимлар билан ҳамкорликда жорий этиш мақсади белгиланди.

Бундан ташқари, Олмалиқ давлат техника институти базасида "CONCH Cement" таркибий бўлинмалари учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, компания ходимларининг малакасини ошириш ҳамда қўшма илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш масалалари ҳам келишиб олинди.

Бунда корхона учун истиқболли соҳаларда мутахассислар тайёрлаш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун Хитой ва бошқа хорижий давлатларда стажировка дастурларини ташкил қилиш, корхонанинг долзарб муаммолари юзасидан илмий изланишлар олиб бориш каби қатор мавзуларда ҳам таклифлар илгари сурилди.

Таъкидланганидек, буларнинг барчаси Давлатимиз раҳбари ўз Қарорида мазкур ОТМ олдига қўйган пировард мақсад - Институтда жаҳон миқиёсидаги геология, металлургия ва техникага ихтисослашган илғор муҳандислик мактабини яратишга қаратилган.

Бугунги кунда Хитойнинг “CONCH Cement” компанияси бутун дунё бўйлаб цемент ҳамда қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи юзлаб корхоналарни ўз ичига қамраб олган бўлиб, кончилик соҳасининг энг йирик вакилларидан ҳисобланади. Йилига бир неча юз миллион тонна маҳсулот ишлаб чиқариб, дунёнинг 20 давлатига экспорт қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '186 млрд сўмлик иш: айбланувчи амалдорлар озод қилинди'ning rasmi

    Жамият 16.04.2026 13:29

    186 млрд сўмлик иш: айбланувчи амалдорлар озод қилинди

    Ички ишлар вазирлиги тизимидаги йирик молиявий қонунбузилиш билан боғлиқ ишда айбланган мансабдорлар зарарни қоплаганидан сўнг озодликка чиқарилди.

    'Баъзи университетларга 150 млрдгача пул ажратилади'ning rasmi

    Жамият 16.04.2026 12:13

    Баъзи университетларга 150 млрдгача пул ажратилади

    Шу кунгача кўпчилик университетлар фақат дарс ўтиш билан чекланиб қолган эди.

    'Афғонистондан олиб кирилган қарийб 9 кг “опий” мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият 16.04.2026 11:52

    Афғонистондан олиб кирилган қарийб 9 кг “опий” мусодара қилинди

    Қисқа муддатда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

    'Украинага йирик ҳужум: Киев ва бошқа шаҳарларда қурбонлар бор'ning rasmi

    Жамият 16.04.2026 08:15

    Украинага йирик ҳужум: Киев ва бошқа шаҳарларда қурбонлар бор

    Россия кучлари Украинага навбатдаги кенг кўламли ракета ва дрон ҳужумларини амалга оширди.

    'Чорвоқда қурилиш чиқиндилари бўйича рейдлар бошланди'ning rasmi

    Жамият 16.04.2026 05:55

    Чорвоқда қурилиш чиқиндилари бўйича рейдлар бошланди

    Ҳудудда назоратни кучайтириш мақсадида 10 та нуқтага онлайн видеокузатув ўрнатилди, яна 40 та локация қамраб олиниши режалаштирилган.

    'Ақтау яқинидаги авиаҳалокат: Москва ва Боку келишувга эришди'ning rasmi

    Жамият 16.04.2026 04:45

    Ақтау яқинидаги авиаҳалокат: Москва ва Боку келишувга эришди

    Томонлар Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушганини тан олди ва жабрланганларга товон тўлашга келишди.