АсосийБу қизиқ

Янги йилнинг илк кунларида об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

“Ўзгидромет” жорий йилнинг 1-8 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

'Янги йилнинг илк кунларида об-ҳаво қандай бўлиши айтилди'ning rasmi

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятидаҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқдан 3-8 даража совуққача ўзгариб туради, кундузи 1-2 январда 3-8 даража илиқ, 3-4 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 5-8 январда 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлаприда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 3 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 январда баъзи жойларда 13-18 м/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқдан 0-5 даража совуққача ўзгариб туради, кундузи 1 январда 7-12 даража илиқ бўлади, 2-8 январда 10-15 даража илиқдан 3-8 даража илиққача ўзгариб туради; Навоий вилояти шимолида кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқдан 3-8 даража совуққача ўзгариб туради, кундузи 1-2 январда 3-8 даража илиқ, 3-4 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 5-8 январда 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 3-4 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 январда кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 2 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ; 3 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 4 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ; 5-7 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 8 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 1 январда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 2 ва 4-8 январда ёғингарчилик кутилмайди. 3 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 2 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 3 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 4-8 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 4 январда 3-8 даража илиқ бўлади, 5-8 январда 8-13 даража илиққача кўтарилади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат 2 ва 5-8 январда ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқдан 0-5 даража совуққача, кундузи 3-8 даража илиқдан 5-10 даража илиққача ўзгариб турвади.

Республиканинг тоғли ҳудудларидаҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқдан 2 даража совуқ-3 даража илиққача, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқдан 2-7 даража илиққача ўзгариб туради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дунёда ҳар олтинчи чақалоқ Ҳиндистонда туғилмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ 31.12.2025 14:04

    Дунёда ҳар олтинчи чақалоқ Ҳиндистонда туғилмоқда

    2025 йилги демографик ҳисоботларга кўра, дунёда туғилаётган ҳар олтинчи чақалоқ Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келмоқда.

    'Янги йилни дунёда илк бўлиб қайси давлатлар кутиб олади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 31.12.2025 13:19

    Янги йилни дунёда илк бўлиб қайси давлатлар кутиб олади?

    Янги йил байрамини дунёда энг биринчи бўлиб Кирибати аҳолиси қарши олади.

    'Бир йилда доллар миллиардерлари сони қарийб 300 нафарга кўпайди'ning rasmi

    Бу қизиқ 31.12.2025 04:03

    Бир йилда доллар миллиардерлари сони қарийб 300 нафарга кўпайди

    Сўнгги бир йил ичида дунёда доллардаги миллиардерлар сони 287 нафарга ошиб, кузатувлар тарихидаги энг йирик ўсишлардан бири қайд этилди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 31.12.2025 02:55

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    “Ўзгидромет” 31 декабрдан 7 январгача кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Қўқонлик табиб қамоқдан чиқди'ning rasmi

    Бу қизиқ 30.12.2025 16:26

    Қўқонлик табиб қамоқдан чиқди

    Иқболжон Солиев ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларни асоссиз деб атаб, фаолияти қонуний эканини билдирди.

    'Энг кўп кешбек олинган ҳудудлар очиқланди'ning rasmi

    Бу қизиқ 30.12.2025 15:48

    Энг кўп кешбек олинган ҳудудлар очиқланди

    Ўзбекистонда истеъмолчиларга 130 миллиард сўмдан ортиқ кешбек қайтарилди.