АсосийЖамият

Ўзбекистоннинг 5 та олийгоҳида муаллифлик ҳуқуқи бузилгани аниқланди

Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган текширувлар натижасида мамлакатнинг беш та олий таълим муассасасида мингдан ортиқ асар бўйича муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани маълум бўлди.

'Ўзбекистоннинг 5 та олийгоҳида муаллифлик ҳуқуқи бузилгани аниқланди'ning rasmi

Адлия вазирлиги хабарига кўра, айрим олий таълим муассасаларида асарлар муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгаларининг розилигисиз, шартномалар тузилмаган ҳолда тўлиқ электрон шаклга ўтказилиб, unilibrary.uz платформаси ҳамда университетларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойланган.

Муаллифлик ҳуқуқи бузилган олийгоҳлар қуйидагилар:

— Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети;

— Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети;

— Тошкент давлат шарқшунослик университети;

— Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти;

— Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан масъул шахсларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари асосида баённомалар расмийлаштирилиб, ишлар судларга юборилган.

Қонунчиликка кўра, муаллиф ёки ҳуқуқ эгаси етказилган зарарни қоплаш учун ҳуқуқбузардан БҲМнинг 20 баробаридан 1000 баробаригача миқдорда товон талаб қилиш ҳуқуқига эга.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон дунёдаги энг йирик нефть мажмуасига зарба берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:37

    Эрон дунёдаги энг йирик нефть мажмуасига зарба берди

    Ҳодиса оқибатида объект ҳудудида ёнғин юзага келган.

    'Прокурор ходими пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:42

    Прокурор ходими пора билан қўлга тушди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида иш қўзғатилган.

    'Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:29

    Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётгани сабаб фуқароларни хорижга чиқиш масаласида эҳтиёткор бўлишга чақирди.

    'Эронга қарши урушда уч нафар америкалик ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:31

    'Умрадаги ўзбекистонликлар учун махсус қайтариш рейслари йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:20

    Умрадаги ўзбекистонликлар учун махсус қайтариш рейслари йўлга қўйилади

    “Uzbekistan Airways” Умра дастури доирасида Саудия Арабистонига олиб борилган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун махсус рейслар ташкил этилишини маълум қилди.

    'АҚШ расмийлари Хоманаий ўлими режим ўзгаришига олиб келишига шубҳа билан қарамоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:01

    АҚШ расмийлари Хоманаий ўлими режим ўзгаришига олиб келишига шубҳа билан қарамоқда

    АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари Эрон олий раҳбари Али Хоманаий ўлдирилган тақдирда ҳам бу дарҳол режим алмашишига олиб келишига ишонмаяпти.