АсосийЖамият

“грин карта” визалари берилиши вақтинча тўхтатилди

30 декабрдан бошлаб АҚШ Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси (DV) дастури бўйича визалар беришни тўхтатди.

'“грин карта” визалари берилиши вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилишича, DV дастурига мурожаатчилар виза учун ариза топшириши ва суҳбатдан ўтиши мумкин, бироқ ҳозирча визалар расмийлаштирилмайди. Белгиланган суҳбат саналари бекор қилинмайди ёки кўчирилмайди.

Қарор Браун университети ва MIT’даги отишмалар ортидан қабул қилинган бўлиб, АҚШ Президенти Дональд Трамп топшириғига асосан “грин карта” лотерея дастури вақтинча тўхтатилган.

Элчихона қўшимча маълумотлар пайдо бўлиши билан жамоатчиликни хабардор қилишини билдирди.

    Бошқа янгиликлар