АсосийЖамият

Миллий брендимиз — “Premier” пойтахтнинг энг гавжум нуқталарида биронта носозликсиз бир миллион дақиқа давомида тўхтовсиз фаолият кўрсатди.

Ўзбекистон саноат ва ишлаб чиқариш соҳасида бугун шунчаки ўсиш эмас, сифат ҳамда чидамлилик борасида халқаро стандартларга тўлиқ мослашиш даврини ҳам бошдан кечирмоқда.

'Миллий брендимиз — “Premier” пойтахтнинг энг гавжум нуқталарида биронта носозликсиз бир миллион дақиқа давомида тўхтовсиз фаолият кўрсатди.'ning rasmi

Узоқ йиллар давомида мамлакатимизнинг стратегик аҳамиятга эга транзит ҳудудлари – халқаро аэропортлар ва вокзаллар жаҳоннинг энг машҳур технологик брендлари ҳукмронлик қиладиган, маҳаллий брендлар учун кириш мушкул бўлган майдон бўлиб келган эди. Бироқ сўнгги йилларда бу анъана тубдан ўзгарди. Миллий брендимиз Premier Electronics бу борада ҳақиқий инқилобий қадамни ташлаб, пойтахтимизнинг энг муҳим нуқталарида ўз ўрнини мустаҳкамлади. Бу қадам шунчаки тижорий лойиҳа эмас, балки миллий маҳсулотнинг экстремал шароитлардаги чидамлилик имтиҳони сифатида баҳоланиши лозим.

2024 йилнинг август ойидан бошлаб Тошкент метрополитенининг барча бекатларига 200 дона замонавий Premier телевизорлари ўрнатилди. Рақамларга назар ташласак, пойтахт метроси йилига 280 миллиондан ортиқ йўловчини қабул қиладиган ва ҳар куни тонгги соат 06:00 дан тун ярмигача тинимсиз ишлайдиган мураккаб механизмдир.

Бундай ўта юқори юклама остида ҳар қандай техника ҳам узоқ муддат бардош бера олмайди. Худди шундай ҳолат йилига 7 миллион уникал йўловчига хизмат кўрсатадиган Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ҳам кузатилди. Бу ерда Premier экранлари суткасига 24 соат давомида, бир дақиқа ҳам ўчирилмасдан фаолият кўрсатиб келмоқда. Энг қизиқарлиси, компания ушбу йирик лойиҳани амалга оширганда ҳеч қандай шов-шувли реклама кампанияларини ўтказмади. Бунинг ўрнига ўзига хос “сукунат стратегияси” танланди. Мақсад маҳсулотнинг сифатини баландпарвоз гаплар билан эмас, балки вақт ўлчови билан исботлашдан иборат эди.

Натижалар эса кутилганидан ҳам юқори бўлди: Premier экранлари бир миллион дақиқадан ортиқ вақт давомида тўхтовсиз ва носозликларсиз ишлади. Бу Ўзбекистон миллий бренди учун улкан ғалабадир. Чунки аввалари стратегик транзит зоналарда бундай узоқ ва барқарор иш режимини фақатгина глобал брендлар таъминлай олар эди. Аэропорт медиа раҳбари Саидрасул Имомовнинг эътирофига кўра, ўтган давр мобайнида бирорта ҳам техник сервис хизматига мурожаат бўлмаган.

Бу эса миллий маҳсулотимизнинг жаҳон бозоридаги гигантлар билан бемалол рақобат қила олишига ёрқин мисолдир.

Бугун Premier Electronics нафақат маҳаллий ишлаб чиқарувчи, балки Samsung каби дунё гигантларининг расмий ҳамкори сифатида WebOS, Tizen OS, Android, Google TV ҳамда YandexTV каби замонавий платформаларни муваффақиятли интеграция қилмоқда.

QLED ва MiniLed каби инновацион технологиялар билан жиҳозланган ушбу қурилмалар тасвир тиниқлиги борасида халқаро талабларни тўлиқ қондирмоқда.

Ушбу муваффақият8 миллий саноатимизнинг жаҳон майдонидаги ишончли ва дадил қадамидир.

Реклама ҳуқуқи асосида

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:05

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди

    2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти номига Париж шаҳридан нуфузли халқаро меъморий мукофот — Prix Versailles танлов қўмитасидан расмий мактуб келиб тушди.

    'Шавкат Мирзиёев Эрон Олий раҳбари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:30

    Шавкат Мирзиёев Эрон Олий раҳбари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён номига йўллаган мактубида Эрон Олий раҳбари Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди.

    'Эрон дунёдаги энг йирик нефть мажмуасига зарба берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:37

    Эрон дунёдаги энг йирик нефть мажмуасига зарба берди

    Ҳодиса оқибатида объект ҳудудида ёнғин юзага келган.

    'Прокурор ходими пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:42

    Прокурор ходими пора билан қўлга тушди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида иш қўзғатилган.

    'Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:29

    Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётгани сабаб фуқароларни хорижга чиқиш масаласида эҳтиёткор бўлишга чақирди.

    'Эронга қарши урушда уч нафар америкалик ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:31