АсосийСиёсат

Президент 2026-йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни имзолади

Шавкат Мирзиёев “2026-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунни имзолади.

'Президент 2026-йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни имзолади'ning rasmi

Қонун 2025-йил 5 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 18 декабрь куни Сенатда маъқулланган. Ҳужжат 2026-йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети шакллантирилиши ва ижро этилиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

Қонунга мувофиқ, 1-даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағлар фақат 2026 молия йили давомида фойдаланилади ва кейинги йилга ўтказилмайди.

Шунингдек, 2026-йил учун ижара тўловларининг энг кам ставкалари, айрим товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳамда чет эл автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кириши ва транзити учун йиғим ставкалари тасдиқланди. Консолидациялашган бюджет тақчиллигининг энг юқори миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи этиб белгиланди.

Қонун 2026-йил 1 январдан кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:30

    Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди

    Президент Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни таваллуд куни билан самимий табриклади.

    'Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ҳарбий қисмларни кўздан кечирди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:28

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ҳарбий қисмларни кўздан кечирди

    Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш ва замонавий техникаларни жорий этиш устувор вазифа сифатида белгиланди.

    'Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади'ning rasmi

    Сиёсат 24.02.2026 14:24

    Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни мамлакатимизда расмий ташрифда бўлиб турган Беларусь Бош вазири Александр Турчин билан учрашди.

    'Бешта давлат Ғазога қўшин юборади'ning rasmi

    Сиёсат 20.02.2026 04:59

    Бешта давлат Ғазога қўшин юборади

    Қозоғистон ҳам Халқаро барқарорлаштириш кучлари таркибида хизмат қилиш учун қўшин юборишга тайёрлигини билдирди.

    'Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 20.02.2026 00:45

    Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон президенти Вашингтондаги саммитда нутқ сўзлаб, қатор учрашувлар ўтказди ва инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди.

    'Мирзиёев Вашингтондаги “Тинчлик кенгаши” йиғилишида иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат 19.02.2026 18:30

    Мирзиёев Вашингтондаги “Тинчлик кенгаши” йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон президенти саммитда Ғазони тиклаш ва минтақада барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича мамлакат позициясини билдирди.