АсосийЖамият

11 ойда Ўзбекистонга келган туристлар сони илк бор 10 миллиондан ошди

2025 йилнинг январь—ноябрь ойларида Ўзбекистонга 10,7 миллион нафар хорижий фуқаро сайёҳлик мақсадида ташриф буюрди.

'11 ойда Ўзбекистонга келган туристлар сони илк бор 10 миллиондан ошди'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 миллион нафарга ёки 47,4 фоизга ошган.

Қайд этилишича, энг кўп туристлар Қирғизистон (3 млн), Қозоғистон (2,5 млн) ва Тожикистондан (2,5 млн) келган.

Шунингдек, Россия, Афғонистон, Туркманистон, Хитой ва Туркия фуқаролари орасида ҳам Ўзбекистонга бўлган қизиқиш юқори бўлиб қолмоқда.

    Бошқа янгиликлар