Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси Фабио Каннаваро Италияда ўтказилаётган Милан–Кортина–2026 қишки Олимпия ўйинлари машъаласи эстафетасида иштирок этди.
23 декабрь куни Олимпия машъаласи қадимий Помпей харобалари орқали олиб ўтилиб, Неапол шаҳрида Фабио Каннаваро ва Чиро Феррарага топширилди.
Эстафета тантанали тарзда Неаполда якунланган. Қайд этилишича, Олимпия машъаласи эстафетаси Рождество байрами муносабати билан вақтинча тўхтатилган бўлиб, 26 декабрь куни Лазио минтақасида давом эттирилади.






