АсосийЖамият

Тошкент метросида йўл ҳақини кафт орқали тўлаш тизими ўрнатилган бекатлар сони 29 тага етди

Ундан кунига, тахминан, 200-250 минг йўловчи фойдаланмоқда.

'Тошкент метросида йўл ҳақини кафт орқали тўлаш тизими ўрнатилган бекатлар сони 29 тага етди'ning rasmi

Тошкент метрополитенининг 29 та бекатида йўл ҳақини кафт орқали тўлаш тизими жорий этилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Энди метрога кириш учун транспорт картаси ёки смартфон керак эмас – тўлов кафтдаги чизиқлар асосида биометрик идентификация ёрдамида амалга оширилади. Ҳозирги кунда 29 та бекатдаинновацион тизим ўрнатилган. Ундан кунига, тахминан, 200-250 минг йўловчи фойдаланмоқда.

Рўйхатдан ўтиш жараёни 5 дақиқа вақт олади. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу технологияни жорий этиш навбатларни сезиларли даражада қисқартириш ва йўловчиларнинг вақтини тежаш имконини беради.

Таъкидланишича, бундай ечимлар шаҳар ва унинг инфратузилмасига бўлган ишончнинг кўрсаткичи. Тошкентда финтех ташаббусларини ривожлантириш учун барқарор ва хавфсиз муҳит изчил равишда шакллантирилмоқда. Бу эса инвесторларнинг фаол иштирокида юқори технологияли ва кенг кўламли ечимларни амалга оширишда ўз аксини топмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди

    Биринчи босқичда 616 мингдан ортиқ оила давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланди.

    'Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:32

    Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа бошланди

    Янги лойиҳалар доирасида 18 минг иш ўрни яратилиб, йирик экспорт ҳажмига эришиш режалаштирилмоқда.

    'Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:20

    Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди

    Гумонланувчилар гиёҳванд моддаларни бот орқали сотиб, белгиланган жойларга яшириб қолдирган.

    'Тошкентда 10-синф ўқувчиси БМW’да ЙПХ инспекторини уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:10

    Тошкентда 10-синф ўқувчиси БМW’да ЙПХ инспекторини уриб юборди

    Вояга етмаган ҳайдовчи автомобилни гувоҳномасиз бошқарган. Ҳолат юзасидан прокуратура текширув бошлади.

    'Президент Жарқўрғондаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ва таълим шароитлари билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Президент Жарқўрғондаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ва таълим шароитлари билан танишди

    Давлат раҳбари янги уйлар, мактаб ва ўқув марказларидаги имкониятларни кўздан кечирди.

    'Туркияда хорижлик келинлар рейтингида ўзбекистонлик аёллар иккинчи ўринда'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:30

    Туркияда хорижлик келинлар рейтингида ўзбекистонлик аёллар иккинчи ўринда

    2025 йилда Туркияда 3 924 нафар ўзбекистонлик аёл турклар билан турмуш қурди.